Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet141/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Эсда тутинг! Касаба уюшмалари, уларнинг корхонадаги сайлаб қўйиладиган органлари, ходимлар томонидан сайлаб қўйиладиган бошқа органлар, иш берувчиларнинг вакиллик органлари ходимлар ва иш берувчиларнинг вакиллик органлари ҳисобланади.


Ходимлар ва иш берувчиларнинг вакиллик органлари қуйидаги турларга бўлинади:
ходимларнинг вакиллик органлари;
иш берувчиларнинг вакиллик органлари.
Ходимлар ва иш берувчиларнинг манфаатларини битта вакиллик органи ифода этиши ва ҳимоя қилиши мумкин эмас.


Ходимларнинг вакиллик органлари. Касаба уюшмалари.
Ходимларнинг вакиллик органлари бир ёки бир неча меҳнат жамолари томонидан ташкил этилади ва унинг ваколатлари, вакиллик органининг тузилиши, раҳбарлари, фаолият юритиш тартиби меҳнат жамоаларининг ўзи томонидан белгиланади.
Ходимларнинг вакилик органлари қонун ҳужжатларига асосан турли шаклларда тузлиши мумкин. Бундай вакиллик органлари энг кўп тарқалган шакли касаба уюшмалари ҳисобланади. Касаба уюшмалари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва ўз уставига асосан фаолият юритади ва ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ва манфаатларини ифода этадилар ва ҳимоя қиладилар. Касаба ташкилотларига аъзо бўлиш ва унинг аъзолигидан чиқиш ихтиёрий ҳисобланади.


Ходимларнинг вакиллик органлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
музокаралар олиб бориш, жамоа шартномалари ва келишувлари тузиш, уларнинг бажарилишини текшириб туриш, иш берувчига корхонада меҳнат тўғрисида норматив ҳужжатлар тайёрлаш юзасидан таклифлар киритиш;
корхонани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир масалаларни кўриб чиқишда қатнашиш;
меҳнат низоларини кўрувчи органларда ходимлар манфаатини ҳимоя қилиш;
иш берувчи ҳамда у вакил қилган шахсларнинг қарорлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ёки бошқа норматив ҳужжатларга зид бўлса ёхуд ходимларнинг ҳуқуқларини бошқача тарзда бузаётган бўлса, бу қарорлар устидан судга шикоят қилиш.
Бироқ, ходимларнинг вакиллик органлари ҳуқуқларининг амалга оширилиши корхонада меҳнат самарадорлигини пасайтирмаслиги, ўрнатилган тартиб ва иш режимини бузмаслиги керак.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling