Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасидаги ҳамда тунги вақтдаги ишнинг муддати


Download 2.15 Mb.
bet149/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

18-§. Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасидаги ҳамда тунги вақтдаги ишнинг муддати.

Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.


Соат 22-00 дан то соат 6-00 гача бўлган вақт тунги вақт деб ҳисобланади.
Агар ходим учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатининг камида ярми тунги вақтга тўғри келса, тунги иш вақти муддати бир соатга, иш ҳафтаси муддати ҳам шунга мувофиқ равишда қисқартирилади.
Ишлаб чиқариш шароитларига кўра зарур бўлган ҳолларда, хусусан ишлаб чиқариш узлуксиз бўлган жойларда, шунингдек бир кун дам олинадиган олти кунлик иш ҳафтаси шароитида смена бўлиб ишланаётган жойларда тунги иш муддати кундузги иш муддатига тенглаштирилади.
7-БОБ. ДАМ ОЛИШ ВАҚТИ.


19-§. Дам олиш вақти тушунчаси ва турлари.

Меҳнат-ҳуқуқий муносабатларда ходимнинг муҳим ҳуқуқларидан бири дам олиш ҳуқуқи ҳисобланади. Ҳар бир ходим дам олиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 38-моддасига кўра ёлланиб (яъни меҳнат шартномаси асосида) ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эга ҳамда иш вақти ва ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг муддати қонун билан белгиланади.




Эсда тутинг! Дам олиш вақти – ходимнинг меҳнат вазифаларини бажаришдан ҳоли бўлган ва бундан у ўз ихтиёрига кўра фойдаланиши мумкин бўлган вақт ҳисобланади.


Дам олиш вақти қуйидагиларга бўлинади:
иш куни давомидаги танаффуслар;
кундалик дам олишлар;
дам олиш кунлари;
байрам кунлари;
таътиллар.


Иш куни (смена) давомидаги танаффуслар.
Ходимга иш куни (смена) давомида дам олиш ва овқатланиш учун танаффус берилади ва бу вақт иш вақтига киритилмайди.
Ходимнинг иши хусусиятига кўра унга дам олиш ва овқатланиш учун танаффус беришнинг имкони бўлмаган тақдирда унга иш вақтида овқатланиб олиш учун имконият таъминлаши лозим.


Кундалик дам олиш.
Иш тугаши билан кейинги куни (сменада) иш бошланишигача бўлган ўрталикдаги дам олиш вақти кундалик дам олиш дейилади ва у ўн икки соатдан кам бўлиши мумкин эмас.


Дам олиш кунлари.
Ходимга бир ҳафтада камида бир кун давомида узулксиз дам олиши бериладиган вақт дам олиш куни ҳисобланади. Барча ходимларга дам олиш кунлари берилиши шарт. Умумий дам олиш куни якшанба куни ҳисобланади. Бироқ ходимга якшанба куни дам олишга имкон беришнинг иложи бўлмаса унга ҳафтанинг бошқа кунлари албатда дам олиши куни белгиланиши шарт. Ходимни дам олиш кунлари ишга жалб этиш мумкин эмас. Фақат қонунда белгиланган айрим зарур ҳоллардагина у дам олиш кунлари ишга жалб этилиши мумкин.
Дам олиш кунлари икки хил бўлади:
беш кунлик иш ҳафтасида икки кунлик дам олиш куни;
олти кунлик иш ҳафтасида бир дам олиш куни.


Қуйидаги кунлари.
Қуйидаги кунлари дам олиш кунларига тенглаштирилган кунлар ҳисобланади ва бундай кунлари ҳам тўлиқ дам олинади.
Қуйидагилар байрам кунлари ҳисобланади:
1 январь – Янги йил;
8 март – Хотин-қизлар куни;
21 март – Наврўз байрами;
9 май – Хотира ва қадрлаш куни;
1 сентябрь – Мустақиллик куни;
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
8 декабрь – Конституция куни;
Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.


Таътиллар.
Барча ходимларга, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга, дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун ўн беш иш кунидан кам бўлмаган муддатга бериладиган дам олиш кунлари таътил дейилади.
Таътил вақтида ходимнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолинади.


Таътиллар қуйидаги турларга бўлинади:
йиллик узайтирилган асосий таътиллар;
йиллик қўшимча таътиллар;
меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишлар учун бериладиган йиллик қўшимча таътиллар;
оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун йиллик қўшимча таътиллар;
ижтимоий таътиллар;
иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътиллар.


Йиллик узайтирилган асосий таътиллар.
Ходимларнинг айрим тоифаларига уларнинг ёши ва соғлиғининг ҳолатини ҳисобга олиб, йиллик узайтирилган асосий таътил берилади. Улар қуйидагилар ҳисоблагади.
ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга – ўттиз календарь кун;
ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига – ўттиз календарь кун.
Айрим тоифадаги ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларини ҳамда бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ узайтирилган таътиллар белгиланади.
Меҳнат тўғрисидаги қонунлар ёки бошқа норматив ҳужжатларда белгиланганидан ташқари, меҳнат шартномасининг шартларида ҳам узайтирилган йиллик таътиллар бериш назарда тутилиши мумкин.


Йиллик қўшимча таътиллар.
Қўшимча таътиллар қуйидаги ходимларга берилади:
меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишларда банд бўлган ходимларга;
оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида иш бажараётган ходимларга.
Қўшимча таътиллар меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, меҳнат шартномасининг шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам берилади.


Ижтимоий таътиллар.
Ходимларнинг айрим тоифаларига қуйидаги ижтимоий таътиллар берилади:
ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари;
болаларни парваришлаш таътиллари;
ўқиш билан боғлиқ таътиллар;
ижодий таътиллар.


Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътиллар.
Ходимлар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига биноан иш ҳақи сақланмаган ҳолда ҳам таътил олиш ҳуқуқиг эга. Бунда ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади ва унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Қуйидаги ходимларга уларнинг хоҳишига кўра, иш ҳақи сақланмаган ҳолда муқаррар тартибда таътил берилади:
1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига;
ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига;
икки ёшдан уч ёшгача бўлган болани парвариш қилаётган аёлларга;
ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ болани тарбиялаётган аёлларга.
Меҳнат тўғрисидаги қонунларига кўра, шунингдек меҳнат шартномаси шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам иш ҳақи сақланмаган ҳолда меҳнат тиътили берилиши мумкин.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling