Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Тарихий ва маданий ривожланишига


Download 2.15 Mb.
bet10/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Тарихий ва маданий ривожланишига кўра эса давлатлар деҳқончилик билан шуғулланувчи (аграр) ва саноат билан шуғулланувчи (индустриал) давлатларга бўлинади. Аграр давлатларнинг аксарияти Осиё ҳудудида жойлашган бўлиб, ушбу давлатлар халқларининг турмуш тарзи ва ҳаёт кечириш манбаи асосан қишлоқ хўжалиги билан шуғулланишга мослашган. Саноат билан шуғулланувчи давлатлар сифатида кўпроқ Япония, АҚШ ва Европа мамлакатларини қайд этиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси саноатлашган аграр давлат типига киради.
Маърифийлик тавсифига кўра, давлатлар – Шарқ ва Fapб типларига бўлинади. Шарқ давлатларига Осиё ҳудудида жойлашган давлатларни Ғарб давлатларига Европа минтақаси мамлакатларини кўрсатиш мумкин.
Мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган йиллик ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) ҳажми бўйича юксак даражада ривожланган (Сингапур, Жанубий Корея, Швейцария, Япония, Америка), ўрта даражада ривожланган (Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон) ва «қашшоқ» (Эфиопия, Нигерия, Конго, Малави) давлатларга бўлинади.
Маърифий типологиянинг ижобий жиҳатлари, биринчидан, маълум шароитлардаги маданий омиллар типологиянинг асосий мезони қилиб олинади, иккинчидан, маънавий мезонларнинг кўплиги, муайян цивилизациянинг ўзига хос хусусиятлари типологияни аниқ амалга оширишга имкон беради.
Давлат типологияси юзасидан юқоридаги ёндашувлар ҳуқуқшунослик фанида анъанавий ёндашувлар сифатида қаралади, шу билан бирга, бугунги кунда давлатларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасига, муайян халқаро ташкилотларга аъзолигига, географик жойлашган ўрнига қараб ҳам таснифлаш кенг тарқалган.
8-§. Давлат функциялари.


Эсда тутинг! Давлат функциялари – бу давлатнинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга қаратилган давлат фаолиятининг асосий (бош) йўналишларидир. Давлат функциялари давлат мақсади ва вазифалари билан чамбарчас боғлиқдир. Давлат ўз олдига қўйган мақсадга эришиши учун маълум бир вазифаларни ҳал қилиши лозим, бу эса ўз навбатида, ушбу вазифаларни бажаришга қаратилган тегишли функцияларни амалга оширишни тақозо этади.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling