Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet1/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик


Биринчи бўлим. ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ
НАЗАРИЯСИ
1-§. Жамият тушунчаси.

Инсониятнинг тараққий этиши, давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келиши асосида жамият ётади. Кишиларнинг онгли уюшмаси сифатида жамият ўз мазмунига кўра жудаям мураккаб ижтимоий ҳодиса бўлиб, унинг пайдо бўлиши ва ривожланиши узоқ тарихий жараёнларни ўзига қамраб олади. Дастлаб инсонлар жамоа бўлиб яшаш осон эканлигини англаб етишган ва шу тариқа улар жамоа тарзида ҳаёт кечиришган. Бу эса уларга йирқич ҳайвонлардан ҳимояланиш, биргаликда ҳайвонларни овлаш ва озуқа топиш каби ҳаётий масалаларни осонлик билан ҳал этиш имконини берган ва шу тариқа инсонлар аввалига ибтидоий тўда, кейинчалик эса ҳақиқий жамоа шаклида ҳаёт кечира бошлашган.




Эсда тутинг! Жамият сўзи арабча сўздан олинган бўлиб, йиғилиш, уюшма, умумий, гуруҳ деган маъноларни англатади. Жамият – муайян мақсад, эҳтиёж ва манфаатлар асосида бирлашган кишилар мажмуидир. У тарихий тараққиётнинг муайян босқичида кишилар ўртасидаги ижтимоий муносабатларнинг ривожланиб бориши натижасида вужудга келган.

Жамият − бу инсонларнинг манфаатлари ва эҳтиёжларини қондириш мақсадида, кишилар ўртасидаги иқтисодий, синфий, оилавий, ахлоқий, диний, маънавий ва бошқа ижтимоий муносабатларнинг йиғиндисидир.


Жамият одамларнинг оддий бирлиги бўлмасдан балки, мураккаб ижтимоий организм, одамларнинг ўзаро алоқалари маҳсули, энг аввало, ишлаб чиқариш, ҳаёт неъматларини ўзаро айирбошлаш ва истеъмол қилиш билан боғлиқ улар ҳаётининг ташкилий тузилишидир.
2-§. Давлатгача бўлган давр: ибтидоий жамоа тузуми даврида ижтимоий ҳокимият.

Инсоният давлатчиликка қадам қўйгунга қадар бир неча ўн минг йиллар давомида ибтидоий жамоа тузуми шаклида яшаб келган. Бу даврда одамлар уруғ, қабилаларга бирлашиб ҳаёт кечиришган. Уруғда ов ва меҳнат қуроллари жамоанинг барча аъзоларига тегишли бўлиб, қўлга киритилган озиқ-овқат маҳсулотлари улар ўртасида тенг тақсимланган. Айни шу омил уруғда кимнингдир бошқа биров устидан ҳукмронлик қилиш эҳтиёжини вужудга келтирмаган ва уруғ жамоаси узоқ муддат амал қилишига сабаб бўлган. Ибтидоий жамоа тузуми даври Осиё ва Африкада илк давлатлар юзага келган давргача давом этган.



Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling