Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси
-§. Давлатнинг моҳияти юзасидан ёндашувлар
Download 2.15 Mb.
|
Ҳуқуқшунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Элита назарияси.
- Технократик назария.
5-§. Давлатнинг моҳияти юзасидан ёндашувлар.
Эсда тутинг! Давлатнинг моҳияти деганда, унинг мазмуни, мақсади, давлат ҳокимиятининг қайси ижтимоий-сиёсий гуруҳларга мансублиги ва у кимнинг манфаатларига хизмат қилиши тушунилади. Юридик фанда давлатнинг моҳияти юзасидан мавжуд назарияларни умумий жиҳатдан қуйидагича таснифлаш мумкин: Элита назарияси. Ушбу назария ХХ аср бошларида вужудга келган бўлиб, (В.Парето ва Г.Моски асарлари) аср ўрталарида янгидан ривожлантирилган (Х.Лассуэл, Д. Сартори, Т.Дай ва бошқалар). Мазкур назариянинг бош ғояси, гўё халқ оммаси давлатни идора этишга қодир эмаслиги, шунинг учун бошқариш жамиятнинг ҳукмрон доираси – элитаси томонидан амалга оширилиши лозимлигини исботлашдан иборат. Элиталар турли белгилари (келиб чиқиши, маълумоти, тажрибаси, қобилияти кабилар)га қараб аниқланади. Шу билан бирга, элита таркиби халқ оммаси, яъни уларнинг энг қобилиятли вакиллари ҳисобига тўлдириб борилиши мумкин. Мазкур назариянинг салбий жиҳати шундаки, унда аҳолининг муайян даражада ҳокимият ишларидан четлаштирилиши назарда тутилади. Шу билан бирга, ҳокимият ишлари амалда кишиларнинг ғоят чекланган доираси – депутатлар, давлат хизматчилари ва бошқалар томонидан олиб борилишини эътиборга оладиган бўлсак, унинг муайян даражада давлат аппаратини шакллантириш амалиётига яқинроқ эканлигини кўрамиз. Технократик назария. Мазкур назария XX асрнинг 20-йилларида вужудга келган бўлиб, 60-70-йилларида анча кенг тарқалган. Унинг тарафдорлари сифатида Т. Веблен, Д. Барнхейм, Г. Саймон, Д. Белл ва бошқаларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Ушбу назария элита назариясига ўхшаб кетсада, у ўзида ижтимоий воқеликни муайян даражада ҳисобга олиши билан ажралиб туради. Мазкур назарияга кўра, жамиятни мутахассис-бошқарувчилар, менеджерлар идора этишлари лозим. Чунки, айнан улар жамиятнинг ҳақиқий эҳтиёжларини, унинг энг мақбул ривожланиш йўлларини, бунинг учун зарур воситаларни аниқлашга қодирдирлар. Давлат ҳокимиятининг бундай ташкил этилиши бошқарувни илмий асосда олиб бориш имконини беради ҳамда жамиятнинг ўсиб борувчи ривожини таъминлайди. Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling