Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Давлат тушунчаси ва белгилари


Download 2.15 Mb.
bet4/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

4-§. Давлат тушунчаси ва белгилари.


Эсда тутинг! Давлат жамиятдаги турли ижтимоий гуруҳлар (масалан, ёшлар, болалар, кексалар, аёллар, тадбиркорлар ва ҳоказо) ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи, барча ҳуқуқ субъектлари учун умуммажбурий бўлган ҳуқуқ нормаларини ишлаб чиқувчи, ўзининг бошқарув ва мажбурлов аппаратига эга сиёсий-ҳудудий ташкилотдир.
Давлатнинг асосий белгилари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  1. Ҳудуднинг мавжудлиги. Ҳозирги замон юридик фанида давлат ҳудуди деганда, муайян давлатнинг суверенитети татбиқ этиладиган доира назарда тутилади. Давлат ҳудуди ўз ичига қуруқлик, сув, ер ости ва ҳаво маконларини қамраб олади.

  2. Аҳолининг мавжудлиги. Давлат бўлиши учун албатта унинг ҳудудида истиқомат қилувчи ўз фуқаролари бўлиши шарт.

  3. Давлат бошқарув ва мажбурлов аппаратининг мавжудлиги. Давлат ўз олдига қўйган вазифа ва функцияларини амалга ошириш, аҳолининг фаолиятини тартибга солиб туриш учун ўзининг давлат аппаратига эга бўлиши керак. Давлат аппаратининг самарали фаолият юритиши учун алоҳида мансабдор шахслар гуруҳи, яъни, давлат хизматчилари бўлиши тақозо этилади. Ушбу шахсларнинг асосий вазифаси жамият устидан бошқарувни амалга ошириш ҳисобланади. Давлат аппарати таркибига суд, прокуратура, ички ишлар, армия, божхона, солиқ ва бошқа давлат органлари киради.

  4. Солиқ тизимига эгалиги. Давлат ўзининг бошқарув аппаратини сақлаб туриш, асосий вазифа ва функцияларини амалга ошириш учун ўзининг моддий-молиявий базасига эга бўлиши керак, бу база эса жисмоний ва юридик шахслар йиғиладиган турли солиқ, йиғимлар давлат божларидан шакллантирилади. Давлат ушбу моддий базаси асосида давлат органлари фаолиятини молиялаштиради ҳамда иқтисодиёт, табиатни муҳофаза қилиш, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳалар юзасидан давлат дастурларининг амалга оширилишини таъминлайди.

  5. Суверенитетга эгалиги. «Суверенитет»  французча «souverainete» сўзидан келиб чиққан бўлиб, ҳокимиятнинг олийлиги ёки «олий ҳокимият» деган маъноларни англатади. Бугунги кунда суверенитет давлатнинг зарурий белгиси сифатида эътироф қилинади. Яъни, давлатнинг муҳим хусусиятларидан бири  унинг суверенитетга эгалигидир. Суверенитет – мамлакат ичкари­сида ва ундан ташқарида (халқаро майдонда) давлат ҳокимиятининг олийлиги, устунлигидир. Суверен ҳокимият – олий, мустақил, бўлин­мас, умумий ва узвий, яъни давлатдан ажралмас, бегоналаштириб бўлмас ҳокимиятдир. Давлат ҳокимиятининг суверенлиги – унинг мамлакат ҳудудидаги барча ташкилотлар, муассасалар, уюшмалар, сиёсий партиялардан устунлиги ва улардан мустақиллигидир.

Давлатнинг Конституция, миллий валюта, армия, давлат рамзларига эга бўлиши қўшимча белгилар жумласига киради. Масалан, айрим давлатларда конституция йўқ аммо биз уни давлат сифатида эътироф этамиз хусусан Буюк Британия. Бундан ташқари, айрим давлатлар миллий валютасидан воз кечишган масалан Европадаги Франция, Германия ва бошқа Европа иттифоқига аъзо давлатлар.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling