Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet9/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Социалистик давлат. Мазкур ғоя дастлаб назария сифатида К.Маркс, Ф.Энгельс ва В.Ленин асарларида илгари сурилган. Социалистик давлат, уларнинг фикрича, социалистик инқилоб натижасида вужудга келиши керак, яъни ҳокимиятни қўлга киритиш зўравонлик йўли билан амалга оширилиши лозим. Эски давлат машинаси синдирилиб, пролетариат диктатурасини ўрнатиш зарурати бунга сабаб қилиб кўрсатилган. Ишчилар синфи бутун халқ манфаатлари йўлида ағдариб ташланган эксплуататор синфлар қаршилигини бостириб бориши, шунингдек, “янги ёрқин келажак”ни бунёд этиш йўлида халқни ўз орқасидан эргаштириши керак эди. Капиталистлар ҳукмронлигидан озод бўлган халқ ишлаб чиқариш воситаларининг умумийлаштирилиши шароитларида меҳнат унумдорлигини оширишда мислсиз сакрашни содир этади, фан ва техникани ривожлантиришда буюк ютуқларга эришилади, барча меҳнаткашлар янги ҳаётнинг фаол бунёдкорларига айланадилар ҳамда уларнинг барчаси давлат ишларини бошқаришга жалб этилади, деб тахмин қилинган.
Бугунги кунда ушбу фаразларнинг аксарияти асоссиз эканлиги намоён бўлди. Собиқ Иттифоқ тимсолида 70 йил мобайнида социалистик – тоталитар давлатининг яшаганлигининг ўзи мазкур назарияларнинг утопиядан – хомхаёлдан иборат эканлигини исботлаб турибди.
Цивилизацион ёндашув – бу давлатларни ижтимоий-иқтисодий тузуми билан бир қаторда, кўпроқ уларнинг маънавий, ахлоқий ва маданий ривожланиш даражасига қараб типларга ажратишдир (Еллинек, Кельзен, Коркунов, Крюгер, Тойнби).
Бу ёндашувнинг кўзга кўринган вакили А. Тойнбидир. Унинг фикрича, цивилизация – жамиятнинг миллий, диний, жуғрофий ва бошқа белгиларининг яхлитлиги билан ажралиб турадиган муайян ҳолатидир. Унга биноан, давлатлар хронологик, генетик, жуғрофий, ҳудудий, диний, иқтисодий асослар ва ҳоказо мезонларга кўра типларга ажратилади.
Давлатларни ҳудудларининг ҳажмига қараб катта, ўрта ва кичик давлатларга бўлиш мумкин. Катта ҳудудли давлатларга Россия Федерацияси, АҚШ, Хитой, Ҳиндистон ва Мексика каби давлатларни мисол қилсак, ўрта ҳудуд эга давлатларга Ўзбекистон, Франция, Германия, Испания каби давлатларни олиш мумкин. Кичик давлатлар қаторида Кипр, Дания, Ватикан каби давлатларни кўрсатиш мумкин.
Давлатни изоҳлашга тарихий нуқтаи назардан ёндашув асосида уларни қадимий, ўрта аср ва ҳозирги замон давлат турларига ажратса бўлади.
Қадимий давлатлар Европада милодгача IX-VII асрларда мавжуд бўлган. Ўрта Осиё ҳудудида илк давлатлар сифатида дастлаб Катта Хоразм, Сўғд, Қанғ ва Бақтрия давлатлари пайдо бўлган. Ўрта асрларга Ўзбекистон ҳудудида пайдо бўлган ва ривожланган Сомонийлар, Қорахонийлар, Салжуқийлар ва Аштархонийлар давлатлари мисол бўла олади. Ҳозирга замон давлат турлари сифатида, айни вақтда, ривожланаётган Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатларни таъкидлаб ўтиш мумкин.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling