Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet17/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

11-§. Сиёсий режим.


Сиёсий режим – бу давлат ҳокимиятини амалга оширишда қўлланиладиган усул, услуб ва воситалар йиғиндисидир.
Сиёсий режим давлат ҳокимиятининг аҳоли билан ўзаро муносабатлари қандай қилиб ва қандай усуллар, йўллар ёрдамида амалга оширилади, ижтимоий қатламларнинг сиёсий соҳадаги ҳақиқий нисбати қандай намоён бўлади, турли жамоат ташкилотларининг сиёсий мақоми қандай, давлат органлари ўз ҳудудларида яшовчи аҳолини бошқариш бўйича амалда қандай рол ўйнайдилар, деган саволларга аниқ жавоб беради.
Юридик фан кўп асрлик тарихида маълум бўлган сиёсий режимнинг бир неча асосий турини ажратиб кўрсатади. Шунга кўра, барча сиёсий режимлар, биринчи навбатда, икки хил кўринишдаги катта гуруҳга – демократик ва нодемократик режимларга бўлинади.
Демократик сиёсий режимда, давлатда фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчларини таъминлаш, халқни турли жамоат ташкилатларига бирлаштириш, давлат хокимият ва бошкарув органларини халк иштирокида сайлов йўли билан сайлаш, давлатни бошқаришда кенг халқ оммасини иштирок этиши, Конституция доирасида амал қилувчи партиялар ва бошқа ташкилотларнинг эркин фаолияти ҳамда турли ғоявий таълимотларнинг мавжудлиги, ҳукмрон мафкуранинг йўқлиги ва бошқалар.
Давлат ҳокимиятини амалга оширишнинг мазкур турига қуйидаги белгилар хос:

  • иқтисодий фаолият соҳасида шахснинг эркинлиги;

  • давлат ҳокимияти фаолиятига халқ томонидан тўғридан-тўғри таъсир қилишнинг самарали механизмини мавжудлиги;

  • жамият ҳаётига оид бўлган энг муҳим масалалар юзасидан қарорларнинг кўпчилик томонидан озчиликнинг манфаатлари максимал даражада эътиборга олинган ҳолда қабул қилиниши;

  • шахсий ҳуқуқ ва эркинликларнинг кафолатланганлиги;

  • шахснинг қонунсизлик ва ҳокимиятнинг ҳар хил суистеъмол қилишликларидан ҳимояланганлиги;

  • ошкоралик, оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги ва улар фаолиятининг цензурадан холилиги;

  • барча давлат органлари фаолиятининг ҳуқуқийлик тамойилига асосланиши;

  • ҳокимият ваколатларининг тақсимланганлиги ва бошқалар.

Демократик режимнинг қуйидаги турлари мавжуд:

  • ­­социал - демократик (тенглик, давлат томонидан ижтимоий жиҳатдан кам таъминланган шахсларга нисбатан кучли ижтимоий сиёсатнинг амалга оширилиши ва бошқалар);

  • либерал - демократик (эркинлик, биродарлик, тенглик каби умуминсоний қадриятларнинг таъминланиши билан бирга, давлатнинг иқтисодиётга таъсири минимал даражада бўлади ва бошқалар)

Демокрактик режим икки шаклда, амалга оширилади.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling