Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси
Download 2.15 Mb.
|
Ҳуқуқшунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Давлат ташкилотлари
- Давлат аппаратини ташкил этиш ва фаолиятини амалга оширишга доир тамойиллар
- Давлат органи
Давлат муассасалари (давлатга қарашли оммавий ахборот воситалари, илмий, таълим, тиббиёт ва бошқа ижтимоий-маданий муассасалар) давлат ҳокимиятини амалга оширишда бевосита қатнашмай, балки улар давлатнинг ижтимоий-маданий ва бошқа функцияларини амалга оширишда иштирок этадилар.
Давлат ташкилотлари хўжалик фаолиятини амалга оширадилар, муайян маҳсулотларни ишлаб чиқадилар ҳамда жамиятнинг эҳтиёжларини қондириш мақсадида аҳолига турли хил хизматлар кўрсатадилар. Одатда давлат ташкилотлари тизимига стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналар, масалан, темир йўл, ҳаво транспорти, энергетика, табиат ресурсларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳаларидаги хўжалик фаолият юритувчи субъектлар киритилади. Давлат аппаратини ташкил этиш ва фаолиятини амалга оширишга доир тамойиллар: мамлакат барча аҳолисининг манфаатларини ҳимоя қилиш; қонунийлик; давлат аппаратини ташкил этишда халқчиллик (демократизм); профессионализм, шу жумладан касб этикаси талабларига қатъий амал қилиш; ошкоралик, яъни давлат ҳуқуқий жараёнларида бўлаётган ҳодисалардан аҳолининг хабардорлиги; ҳокимият ваколатларининг тақсимланганлиги ва бошқалар. Давлат органи – бу қонуний асосда ташкил этиладиган, давлат ҳокимиятини амалга оширувчи муайян ваколатларга эга бўлган, давлат аппаратининг мустақил бўғини. Давлат органи – бу давлат-ҳокимият ваколатига эга бўлган ва белгиланган тартибда ҳамда ўзига берилган ваколатлар доирасида фаолиятини амалга оширадиган давлат аппаратининг бир қисми. Давлат органларини таснифловчи белгилар: ҳокимият ваколатига эга; давлат номидан унинг вазифа ва функцияларини бажаради; муайян ҳуқуқ ва мажбуриятлар мажмуи-компетенциясига эга; муайян ҳуқуқий мустақилликка эга; ўз ички тузилиши ва тузилмасига эга; муайян ҳудудда фаолият юритади; ўз ваколати доирасида бажарилиши мажбурий бўлган ҳуқуқий актлар чиқаради; қонунда белгиланган тартибда ташкил этилади; ўз шахсий таркиби ўртасида ҳуқуқий алоқаларни ўрнатади. Давлат органларини қуйидагича таснифлаш мумкин: шаклланиш усулига кўра: бирламчи (Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти) ва ҳосилавий (бирламчи органлар томонидан ташкил этиладиган бошқа барча органлар); фаолият ҳудудига кўра: марказий (Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа республика миқёсидаги органлар) ва маҳаллий (вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари, халқ депутатлари Кенгашлари, республика идораларининг маҳаллий бўғинлари); компетенцияси характерига кўра: умумий компетенцияли (Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, ҳокимликлар, маҳаллий халқ депутатлари кенгашлари) ва махсус компетенцияли (вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар ва бошқалар); ҳокимият ваколатлари бўлиниши принципига кўра; қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд; қарор қабул қилиш тартибига кўра: коллегиал (Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий халқ депутатлари Кенгашлари) ва якка тартибда фаолият кўрсатадиган давлат органлари. Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling