Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet21/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Урф-одат нормалари кишилар ўртасида кўп марта такрорланганлиги сабабли одатга айланган ва шу тариқа авлоддан-авлодга ўтиб келаётган хулқ-атвор қоидалари. Урф-одатлар муайян ижтимоий муҳитда тар­киб топиб, авлоддан-авлодга ўтиб юрадиган хулқ-атвор қоида­лари сифатида кишиларнинг табиий-ҳаётий эҳтиёжи кўринишида майдонга чиқади ва қайта-қайта такрорланиш натижасида улар учун одатий ҳол бўлиб қолади.
Анъанавий нормалар – илғор анъаналарни асраш муносабати билан юзага келадиган умумлашган ва барқарор хулқ-атвор қоидалари. Анъаналар кишилар авлодлари ўртасидаги ворисликнинг хилма-хил боғланиш йўналишлари сифатида, катталар тажрибаси ёшлар томонидан ўзлаштириладиган узатиш механизми сифатида тасаввур этилади.
14-§. Ҳуқуқ тушунчаси ва белгилари.

Ҳуқуқ давлат томонидан ўрнатилган ёки маъқулланган унинг кучи билан муҳофаза қилинадиган, барча учун умуммажбурий хулқ атвор қоидаларидир.


Ҳуқуқнинг белгилари:
1. Давлат томонидан ўрнатилган ёки маъқулланганлиги − фақат давлат муайян тартибга риоя қилган ҳолда ўзининг махсус органлари орқали ҳуқуқий нормалар ўрната олади.
2. Умуммажбурийлиги − ҳуқуқий нормалар кимга қаратилган бўлса, ўшалар томонидан ижро этилиши шарт.
3. Давлатнинг мажбурлов кучи билан таъминланганлиги − ҳуқуқий нормалар кўрсатмалари ижро этилмаган тақдирда, одатда юридик жавобгарлик сифатидаги давлат мажбурлов чоралари қўлланилиши мумкин.
4. Кўп марта қўлланилиши− ҳуқуқий нормалар тегишли давлат органлари томонидан бекор қилинмагунга қадар кўп маротаба қўлланилади.
5. Расман аниқлиги −ҳуқуқий нормалар аниқ расмийлаштирилган ва ёзма тартибда мустаҳкамланган бўлади.
15-§. Ҳуқуқ принциплари ва функциялари.


Принцип тушунчаси раҳбарий ғоя, асосий қоида маъноларини англатади, шу билан бирга, у “қону­ният”, “моҳият” каби тушунчалар билан узвий боғлиқ тушунчадир.
Ҳуқуқ принциплари - бу ҳуқуқнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи восита сифатидаги моҳиятини ифодаловчи бошланғич норматив асослар, энг асосий қарашлар, ғоялар ва қоидалардир­. Ҳуқуқ принциплари таъсир этиш доирасига кўра умумҳуқуқий, соҳалараро ва соҳавий тамойилларга бўлинади.
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling