Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet22/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Умумҳуқуқий принциплари: адолатлилик, фуқароларнинг қонун олдида ҳуқуқий жиҳатдан тенглиги, инсонпарварлик, қонунийлик, демократизм, ҳуқуқ ва мажбуриятлар бирлиги ва бошқалар;

  • Соҳалараро принциплари: жавобгарликнинг муқаррарлиги, ошкоралик, фуқаролик-процессуал ва жиноий-процессуал ҳуқуқдаги тортишувлилик тамойили ва бошқалар;

  • Соҳавий принциплари: Масалан, мулкий муносабатларда томонларнинг тенглиги (фуқаролик ҳуқуқи); жиноят жараёни ҳуқуқида айбсизлик презумцияси ва бошқалар.

    Ҳуқуқнинг функциялари – бу жамиятда ижтимоий муносабатларга ва кишиларнинг юриш-туришларига ҳуқуқий таъсир қилишнинг асосий йўналишларидир.
    Ҳуқуқнинг қуйидаги функцияларини ажратиб кўрсатиш мумкин.
    Тартибга солувчи функцияҳуқуқ ўз мазмунига кўра жамиятдаги ижтимоий муносабатларга таъсир этиб, уларни муайян йўналишга солиб туради.

    • Қўриқловчи функциябу умумаҳамиятга молик энг муҳим иқтисодий, сиёсий, миллий ва бошқа ижтимоий муносабат­ларни, уларнинг дахлсизлигини муҳофаза қилишдан иборат.

    • Тарбиявий функция – давлат ҳуқуқ орқали фуқароларни қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялашга ҳаракат қилади. Бунда ишонтириш ва мажбурлаш усулларидан фойдаланилади. Ишонтириш усулида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда акс этган ҳуқуқнинг маъзмуни ва ижтимоий фойдали жиҳатлари турли ҳуқуқий тарғиботлар, тушунтиришлар орқали аҳолига эътиборига етказилади. Мажбурлаш усулида эса ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан юридик жавобгарлик чораларини қўллаш орқали, уларнинг келгусида бу каби ижтимоий зарарли хатти-ҳаракатлар содир этишларининг олди олинади.

    16-§. Ҳуқуқий муносабатлар тушунчаси, тузилиши ва турлари.

    Жамият ҳаёти турли-туман ижтимоий муносабатлар (масалан: сиёсий, ахлоқий, диний, ҳуқуқий ва бошқалар) мажмуидан иборат. Мазкур ижтимоий муносабатлар мос равишда ижтимоий нормаларнинг муайян тури билан тартибга солинади. Масалан, сиёсий муносабатлар сиёсий нормалар, ахлоқий муносабатлар ахлоқ нормалари, диний муносабатлар диний нормалар ва ҳоказо.


    Ижтимоий муносабатларнинг муайян қисми ҳуқуқ нормалари билан тартибга солиниб, уларга барқарорлик, изчиллик, мақсад сари йўналтирилганлик хусусиятларини бахш этиб туради. Ижтимоий муносабатларнинг ҳуқуқ нормалари ёрдамида тартибга солинадиган қисми ҳуқуқий муносабатларни ташкил қилади.



    Download 2.15 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   231




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling