Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet25/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Муомала лаёқати жисмоний ва юридик шахсларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзлари бевосита амалга ошира олиш лаёқати ҳисобланади. Муомала лаёқати фақат суд томонидан чекланиши мумкин.
Умумий қоидага кўра, барча жисмоний шахслар ҳуқуқ лаёқатига эга ҳисобланади аммо, ҳаммаси ҳам муомала лаёқатига эга бўлавермайди. Жисмоний шахсларнинг муомала лаёқати у вояга етгач, яъни ўн саккиз ёшга тўлганда тўла ҳажмда вужудга келади.
Айрим ҳуқуқ тармоқларида ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқати бир вақтда пайдо бўлади. Масалан, давлат ҳуқуқи соҳасида асосий ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиш ўн саккиз ёшдан бошланади.
Меҳнат-ҳуқуқий муносабатларида ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқати 16 ёшдан, никоҳ-оила муносабатларида 18 ёшдан қатнаша оладилар. Жиноий-ҳуқуқий муносабатларида жиноий жавобгарликка тортилиш 16 ёшдан, оғир жиноятларда ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқати 14 ёшдан, баъзан ҳатто 13 ёшдан пайдо бўлади (масалан, жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатда қасддан одам ўлдириш жиноятида).
Ҳуқуқий муносабат субъекти ўз хатти-ҳаракати, ножўя хулқ-атвори ва ҳуқуқбузарлик оқибати учун, етказилган зарар учун жавобгарлик ўтай олиш қобилиятига ҳам эга бўлиши лозим. Гап деликт лаёқати ҳақида бормоқда. «Деликт» лотинча delictum иборасидан олинган бўлиб, шахснинг содир этилган ҳуқуқбузарлиги, жинояти учун жавоб бера олиш лаёқатини англатади. Мазкур лаёқат соҳиби ҳисобланаётган шахс ақли расо, руҳий жиҳатдан соғлом бўлиши ва ўз хатти-ҳаракатлари оқибати учун тўла жавобгарликни адо этишга лаёқатли бўлиши лозим1.
Ҳуқуқий муносабатга киришган иштирокчилари ўзаро субъектив ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлишади
Субъектив ҳуқуқ – бу субъектнинг содир этиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатининг тури ва ўлчовидир. Бошқача айтганча, субъектив ҳуқуқ – ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг ҳуқуқ нормасида назарда тутилган ҳаракатни содир қилишга ҳақли эканини ёки бошқа иштирокчидан маълум ҳаракатларни амалга оширилишини талаб қилиш ваколатини англатади. Масалан, мулкдорнинг ўз мол-мулкига эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ёки уни эркин тасарруф этиш ҳуқуқи, соддароқ айтганда автомашина эгасининг унга эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва истаган пайтда уни сотиб юбориш ҳуқуқи ёки қарз шартномаси бўйича пулни қайтаришни талаб этиш ҳуқуқи ва бошқ.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling