Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси
Download 2.15 Mb.
|
Ҳуқуқшунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- 18-§. Юридик факт тушунчаси ва турлари.
- Юридик фактлар
Юридик мажбурият - муайян ҳуқуқий муносабат иштирокчиси лозим хулқ – атворининг қонун билан белгиланган мезони (субъектнинг содир этиши лозим бўлган хатти-ҳаракати тури ва ўлчови).
Юридик мажбурият ўз мазмунига кўра субъектдан муайян ҳаракатларни содир этиш ёки, аксинча, содир этишдан ўзини тийишни назарда тутиши мумкин. Масалан, фуқароларнинг қонунда белгиланган солиқ ва йиғимларни тўлаш мажбурияти (бунда субъектдан муайян ҳаракатларни содир этиш талаб этилмоқда) ёки конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилган, шунингдек, ижтимоий, миллий, диний ирқий адоватни тарғиб қилувчи уюшмаларни тузиш ва унинг фаолиятида иштирок этиш тақиқиланади (бу ерда субъектдан муайян ҳаракатларни содир этишдан ўзини тийиш назарда тутилмоқда). 18-§. Юридик факт тушунчаси ва турлари. Ҳуқуқий муносабатлар юридик нормалар асосида келиб чиқади. Бироқ, ҳуқуқий нормалар ўз-ўзидан, бевосита ҳуқуқий муносабатларни пайдо қилмайди. Нормалар фақатгина ҳуқуқий муносабатлар вужудга келишининг шартларини, ҳолатларини ва чегараларини белгилаб беради. Ҳуқуқий муносабатларнинг мавжуд бўлиши юридик фактлар, деб аталувчи муайян ҳаётий ҳодисалар билан боғлиқ. Юридик фактлар ҳуқуқий муносабатларнинг зарурий шарти, конкрет талаби сифатида майдонга чиқади1. Юридик фактлар – ҳуқуқий муносабатларни вужудга келтирувчи, ўзгартирувчи ва бекор қилувчи ҳолатлардир. Ҳар қандай ҳуқуқий муносабат муайян юридик фактлар асосида вужудга келади. Баъзи ҳолатларда эса юридик факт амалдаги ҳуқуқий муносабатларни ўзгартиши ёки уни барҳам топтириши ҳам мумкин. Юридик фактларни турли мезонлар асосида таснифлаш мумкин. Келтириб чиқарувчи оқибатларига кўра: ҳуқуқни вужудга келтирувчи ҳуқуққа барҳам берувчи ҳуқуқни ўзгартирувчи фактлар фарқланади. Айрим юридик фактларнинг содир бўлиши ҳуқуқнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Масалан, харидорнинг сотувчи номидаги уй-жойни қонунда белгиланган тартибда нотариал идорадан ўз номига расмийлаштириб олиши (нотариусдан расмийлаштириш бу юридик факт) унда мазкур уй-жойга нисбатан эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтиради. Шундай юридик фактлар ҳам борки, уларнинг содир бўлиши маълум бир ҳуқуқларнинг тугатилишига сабаб бўлади. Масалан, ижра шартномаси асосида бирор объектдан фойдаланиб келаётган шахс, шартномада назарда тутилган ижара муддати тугагандан сўнг (шартномадаги ижара муддатининг тугаши юридик факт) ушбу объектдан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Юридик фактларнинг муайян турлари борки, у ҳуқуқни ўзгартиради. Масалан, турмуш қуришга аҳд қилган эркак ва аёл никоҳлари то ФҲДЁ идораларида рўйхатдан ўтказилгунга қадар (никоҳнинг ФҲДЁдан ўтиши юридик факт) ўз мол-мулкларига мустақил эгалик қилишган бўлса, расмий никоҳдан сўнг эндиликда турмушдан кейинги даврда орттирилган мол-мулкка улар биргаликда эгалик қилишади. Ирода белгисига кўра юридик фактлар икки гуруҳга бўлинади: ҳодисалар ҳаракатларга (ҳаракатсизликларга). Ҳодисалар − ҳуқуқ субъектларининг хоҳиш-иродасидан қатъи назар юз берадиган ҳаётий ҳолатлар ҳисобланади. Масалан, инсон туғилиши, вафоти, турли табиий офатлар – ёнғинлар, сув тошқинлари, зилзила, ва ҳ.к. Ушбу табиий офатлар натижасида инсонлар ҳалок бўлиши мумкин, уларнинг мол-мулкига зиён етади ва натижада уларга етказилган зарарни қоплаш, мол-мулкларини мерос қолдириш, суғурта пулини тўлаш ва бошқа ҳолатлар билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар юзага келади. Ҳаракат (ҳаракатсизлик) − кишилар хоҳиш иродасига боғлиқ бўлган юридик фактлардир. Улар бир неча турга ажралади: ҳуқуққа мувофиқ ва ҳуқуққа хилоф ҳаракатлар. Амалдаги қонун нормалари асосида вужудга келадиган ҳамда шу нормалар билан тартибга солинадиган ҳаракатлар ҳуқуқий (ҳуқуққа мувофиқ) ҳаракатлар, деб аталади. Масалан ишга ёки олий ўқув юртига ўқишга кириш, никоҳни рўйхатдан ўтказиш ва б.). Ҳуқуқий нормалар талабларига зид, уларни бузувчи ҳаракатлар ҳуқуққа хилоф (ғайриқонуний) ҳаракатлар ҳисобланади. Бунга ҳуқуқбузарликларнинг барча турлари мисол бўлади. Барча ноқонуний ҳаракатлар учун қонун доирасида айбдор шахслар юридик жавобгарликка тортилади. Ҳуқуққа мувофиқ ҳаракатлар, ўз навбатида, икки турга бўлинади: – юридик ҳужжатлар (актлар); – юридик хатти-ҳаракат. Юридик ҳужжатлар (актлар)га суд ҳукмлари ва ҳал қилув қарорлари, бошқарув қарорлари, фармойишлар ва буйруқлар, фуқаролик битимлари, шартномалар, васиятномалар, битимлар ва ҳ.к. мисол бўлади. Юридик хатти-ҳаракат юридик ҳужжатлардан фарқли ўлароқ, қилмишлар бевосита ҳуқуқий муносабатларни вужудга келтириш (ўзгартириш, барҳам бериш)га қаратилмайди, лекин шунга қарамай қонунга кўра муайян ҳуқуқий оқибатларга олиб келади. Юридик ҳаракатда муайян ҳаракатни содир этаётган шахснинг маълум ҳуқуқлар ёки бурчларни эгаллаш нияти эмас, балки бундай ҳаракатнинг объектив натижаси (сценарий ёзилиши, топилма ва ҳ.к.) юридик аҳамиятга моликдир. Масалан, ижодкор илмий ёки бадиий асар яратди, дейлик. Бунда ижодкор ҳуқуқий оқибатлар вужудга келтиришни истагани ёки исталмаганидан қатъи назар, қонун муаллифлик ҳуқуқий муносабатлари пайдо бўлишини шарт қилиб қўйган. Демак, ижод маҳсулининг яратилиши – юридик фактдир. Баъзан ҳуқуқий муносабатлар юзага келиши (ўзгариши, барҳам топиши) учун юридик фактлар мажмуи (юридик таркиблар ёки комплекс юридик фактлар) талаб қилинади: масалан, никоҳ тузиш учун муайян ёшга тўлиш, никоҳни рўйхатга олиш тўғрисида ариза бериш, никоҳни фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида рўйхатдан ўтказиш зарур. Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling