Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Ҳуқуқий онг тушунчаси ва таркибий қисмлари


Download 2.15 Mb.
bet27/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

19-§. Ҳуқуқий онг тушунчаси ва таркибий қисмлари.

Жамиятда ижтимоий онгнинг турли шакллари мавжуд бўлиб, одамлар улар ёрдамида атрофни ўраб турган табиатни, жамиятни ўрганадилар. Шу муносабат билан сиёсий, ахлоқий, эстетик, одоб, диний, ҳуқуқий онг шакллари ажратиб кўрсатилади.


Ҳуқуқий онг – бу ижтимоий онгнинг шаклларидан бири бўлиб, кишиларда ҳуқуққа, қонунчиликка, ҳуқуқ-тартиботга ва бошқа ҳуқуқий ҳодисаларга нисбатан бўлган ғоялар, ҳис-туйғулар, тасаввурлар йиғиндисидир.
Ҳуқуқий онг: биринчидан, ҳуқуқнинг жамият эҳтиёжларини ифодаловчи манбаи­дир; иккинчидан, ҳуқуқни ижтимоий воқеликка татбиқ этишнинг зарур омиллари­дан биридир; учинчидан, шахсларнинг хулқ-атвори ҳуқуқ нормаларига қай даражада мос келишини тушуниб олишга кўмак­лашади, баҳолаш воситаси сифатида хизмат қилади.
Ҳуқуқий онгни мамлакат фуқароларининг ҳам амалдаги ҳуқуққа, юридик амалиётга, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари мажбуриятларига, ҳам орзу қилинган ҳуқуққа ва бошқа ҳуқуқий ҳодисаларга муносабатини ифодаловчи ҳуқуқий сезгилар, ғоялар, баҳолар, тасаввурлар тизими сифатида таърифлаш мумкин.
Ҳуқуқий онгнинг асосий таркибий элементлари: ҳуқуқий руҳият (психология) ва ҳуқуқий мафкура (идеология).
Ҳуқуқий руҳият жамиятдаги мавжуд ҳуқуқий муҳитнинг бево­сита таъсири остида вужудга келади ва ҳуқуқий онгнинг биринчи, бошланғич поғонаси ҳисобланади. Ҳуқуқий онгнинг айнан шу да­ражасидан ҳуқуқий реалликни англаш, у билан дастлабки танишув бошланади.
Жумладан, янги қонуннинг қабул қилиниши ёки эскисининг бе­кор қилиниши муносабати билан қувониш ёхуд дилсиёҳлик, юридик нормаларни қўллаш тажрибасидан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган­ларининг ҳаракатларидан кўнгил тўлиши ёки норозилик, юридик тақиқларнинг бузилишига муросасиз ёхуд лоқайд муносабат – буларнинг ҳаммаси ҳуқуқий ҳиссиётлар (эҳтирослар) бўлиб, улар жамланиб, ижтимоий онгда ҳуқуқий руҳият муҳитини ташкил этади.
Ҳуқуқий мафкура оламни руҳий идрок этишдан фарқли ўлароқ, воқеликни илмий-назарий ифодалаш ва ўзлаштириш дара­жасига мос келади.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling