Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Эсда тутинг! Қонунчилик жараёни


Download 2.15 Mb.
bet35/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Эсда тутинг! Қонунчилик жараёни – давлат олий вакиллик органининг Конституцияда белгиланган тартибда янги қонунлар яратишга, амалдаги қонунларга қўшимча ва ўзгартириш киритишга қаратилган, шунингдек, эскирган қонунларни бекор қилиш борасидаги ҳаракатлари йиғиндиси бўлиб, у қонун билан тартибга солиниши зарур бўлган муносабатларни аниқлаш, қонун лойиҳасини тайёрлаш, уни муҳокама этиш ва қабул қилишни ўз ичига олади.

Қонун ижодкорлик (қонун чиқариш) жараёни бир неча босқичларни ўзичига олади.


1. Қонун чиқариш ташаббуси – маълум давлат ташкилотлари ва мансабдор шахсларнинг қонунлар чиқариш ва уларнинг лойиҳасини кўрибчиқиш учун қонун чиқарувчи органга киритиш ҳуқуқидир. Конституция қонун чиқариш ташаббуси субъектларини белгилаб берган.
Қонунчилик ташаббуси деганда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида кўрсатилган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлган субъектларнинг қонун лойиҳаларини бўйича билдирган фикр ва мулоҳазалари ва қонун лойиҳасини бирламчи кўринишини тайёрлаши тушунилади. Кўриниб турибдики, қонунчилик ташаббускорлиги ижтимоий фикрни ифодалаш усулларидан асосийсидир. Қонун ташаббускорлик ҳуқуқининг бу соҳадаги мажбуриятлари ҳам мавжуд, булар шу органнинг алоҳида муддат ичида қонунни эълон қилиш ёки қонун лойиҳасига ўзгартишлар киритишини ҳам кўзда тутади. Қонунлар лойиҳасини ҳар хил органлар ва алоҳида мансабдор шахслартайёрлайди. Кўпинча, қонун ижодкорлик амалиётида соҳавий ва идоравий принциплар қўлланилади. Бунда асосан, қонун лойиҳалари шу органлар соҳасига тўғри келган органлар томонидан тайёрланади. Қонунлойиҳаларини бундай ишлаб чиқиш тартиби ҳали мукаммал эмас, чунки буерда идоравий манфаатларни кенгайтириш аниқ кўринади. Масалаларгахонаки овоз бериш, айрим ҳолларда бунга ваколатли бўлмаган давлаттузилмалари, мансабдор шахсларнинг аралашиши ҳам учраб туради. Табиийки, Олий Мажлиснинг қонун чиқарувчи органга айлантирилишиунинг қўмиталарда, муқобил асосда бир қанча қонунларни ишлабчиқилишига олиб келди. Лекин вазирликлар ва идораларни улар фаолиятинитартибга солувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқишдан тўлиқ четлаштиришҳам нотўғри бўлур эди.
2. Қонун лойиҳасини муҳокама қилиш - бу қонун чиқарувчи органмажлисида қонун лойиҳасини киритган идора вакилининг маърузасиданкейин бўлади. Қонун чиқарувчи орган ишида иштирок этаётган депутатларқонун лойиҳасига баҳо берганларидан кейин унга ўзларинингқўшимчаларини киритадилар.Ўзбекистон Республикасида қонунлар муҳокамаси икки босқичда амалга оширилади. Биринчиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси тегишли қўмиталарида алоҳида муҳокама қилинади, иккинчиси эса Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида алоҳида муҳокамадан ўтказилади.
3. Қонун қабул қилиш депутатларнинг бевосита овоз бериш йўли орқалиамалга оширилади. Парламентнинг кўпчилик аъзолари овоз берса қонунлариқабул қилинган деб ҳисобланади. Конституциявий қонун олий вакилликоргани депутатларининг камида учдан икки қисми овоз берган такдирдақабул қилинади. Баъзи ҳолларда қонун лойиҳалари бўйича номма-ном овоз бериш ҳам ўтказилади. Қоида тариқасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қуйидаги фикрлар баён этилган: Қонун Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинади ва Сенат томонидан маъқулланади. Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонун Сенатга юборилади. Сенат қонунни кўриб чиқади ҳамда уни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Сенат томонидан рад этилган қонун Қонунчилик палатасига қайтарилади. Агар Қонунчилик палатаси депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан қонунни яна маъқулласа, қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган ҳисобланади.
4. Қонуннинг имзолаш ва эълон қилиш. Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланади. Қонунлар Президент томонидан имзоланганидан сўнг эълон қилинади. Қонун Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенат томонидан маъқуллангач, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланиб, қонунда белгиланган тартибда расмий нашрларда эълон қилинган тақдирда, юридик кучга эга бўлади. Қонуннинг расмий равишда эълонқилиниши – ҳар қандай қонуннинг кучга кириши асосидир. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”, “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тўплами”, “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари эълон қилинадиган расмий манбалардир.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling