Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари
Download 2.15 Mb.
|
Ҳуқуқшунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳужжатлари.
- 29-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг вақт, ҳудуд ва шахсларга нисбатан амал қилиши.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 100-моддасига мувофиқ, маҳаллий ҳокимият органлари ихтиёрига қуйидагилар киради:
“...норматив ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид келмайдиган бошқа ваколатларни амалга ошириш”. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида қарорлар шаклида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қиладилар. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, шунингдек, юқори турувчи маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари асосида ва уларни ижро этиш учун қабул қилинади. Ушбу ҳужжатлар амал қилишнинг маҳаллий хусусиятига эга бўлиб, улар тегишли ҳокимликлар ҳудудидагина татбиқ этилади. Давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳужжатлари. Ушбу ташкилотлар ўз функцияларини бажара бориб, буйруқлар, низомлар, қоидалар сингари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (умумий мажлис иштирокчилари томонидан тасдиқланадиган ёхуд қабул қилинадиган корхона, очиқ ёки ёпиқ турдаги акциядорлик жамиятлари низоми)ни қабул қиладилар. Қонуности ҳужжатлари тизимининг охирида турувчи мазкур ҳужжатлар аниқ бир ташкилот доирасида амал қилиб, фақат унинг аъзолари учунгина мажбурийдир. 29-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг вақт, ҳудуд ва шахсларга нисбатан амал қилиши. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар вақт, ҳудуд ва шахсларга нисбатан амал қилиш доирасига эга бўлади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг замонда (вақт бўйича) амал қилиши қонун ёки бошқа ҳуқуқий ҳужжатнинг юридик кучга кириш ёки уни йўқотиш вақтини англатади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қуйидаги ҳолларда кучга киради: қонунлар матбуотда эълон қилинган кундан; қонуннинг ўзида белгилаб қуйилган кундан; Президент фармон ва фармойишларининг амал қилиш вақти тўғридан-тўғри кўрсатилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат (унинг қисми) қуйидаги ҳолларда амал қилишини тугатади: норматив-ҳуқуқий ҳужжат (унинг қисми) мўлжалланган муддат тугаганда ёки ҳодиса бошланганда; норматив-ҳуқуқий ҳужжат (унинг қисми) қонунда белгиланган тартибда конституциявий эмас деб топилганда; норматив-ҳуқуқий ҳужжат (унинг қисми) ўз кучини йўқотган деб топилганда; норматив-ҳуқуқий ҳужжат қонунда назарда тутилган ҳолларда бекор қилинганда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг шахслар буйича амал қилиши деганда уларнинг Ўзбекистон Республикасида фуқароларга, фуқаролиги бўлмаган шахсларга, давлат органларига, жамоат ташкилотларига, чет эл фуқароларига тегишлилиги тушунилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эллик юридик шахсларга, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга татбиқ этилади. Норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳудуд бўйича амал қилиши мамлакатнинг бутун ҳудудига нисбатан тадбиқ этилади. Давлат ҳудуди тушунчасига қуйидагилар киради: қуруқлик, сув ҳудудлари, ҳаво бўшлиғи, хориждаги элчихоналар ва ваколатхоналар эгаллаб турган ҳудуд, муайян давлат байроғи остида бўлган денгиз, дарё, ҳаво ва космик кемалар ҳудуди. Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling