Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси
-§. Ҳуқуқ шакллари (манбалари) тушунчаси ва турлари
Download 2.15 Mb.
|
Ҳуқуқшунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳуқуқий прецедент
- Норматив-ҳуқуқий ҳужжат. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат
27-§. Ҳуқуқ шакллари (манбалари) тушунчаси ва турлари.
Ҳуқуқнинг манбаси деганда, умумий маънода ҳуқуқни ифода этилиш шакли тушунилади. Ҳуқуқий ҳодиса сифатида ҳуқуқнинг манбасини уч хил маънода тушуниш мумкин: моддий маънода - бу жамиятдаги мулкчилик шакллари, моддий шарт-шароитлар, жамият аъзоларининг қизиқишлари ва манфаатлари; мафкуравий маънода - бу турли ҳуқуқий мафкура ва таълимотлар, ҳуқуқий онг; махсус юридик маънода - бу ҳуқуқнинг шакллари. Ҳуқуқий одат. Ҳуқуқнинг энг қадимги манбаларидан бири – бу ҳуқуқий одат. Ҳуқуқий одат узоқ давр мобайнида амалда бўлиши натижасида шаклланган ва давлат томонидан умуммажбурий қоида сифатида тан олинган ҳулқ атвор қоидасидир. Ҳар қандай одат ҳам ҳуқуқий одатга айлана олмайди, балки узоқ давр мобайнида амалда бўлиш натижасида одат тусига кириб, кишилар онгида кўникма бўлиб қолган ҳамда жамиятда ижтимоий муносабатларни тартибга солишда муҳим аҳамиятга эга бўлган ва давлат томонидан маъқулланган одатгина ҳуқуқий одат бўлиши мумкин. Ҳуқуқий прецедент (лот. praecedens - аввалгиси, олдингиси). Ҳуқуқий прецедент - суд ёки маъмурий органнинг ёзма ёки оғзаки қарори бўлиб, бу қарор келгусида барча шунга ўхшаш ишларни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун асос бўладиган намуна нормадир. Ҳуқуқий прецедентнинг суд ва маъмурий прецедент шакллари мавжуд. Ҳуқуқий прецедентнинг суд прецеденти шакли АҚШ, Австралия, Буюк Британия, Канада ва Янги Зеландия каби умумий ҳуқуқ амалда бўлган давлатларда ҳуқуқнинг манбаси сифатида кенг қўлланилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат – ваколатли давлат органининг белгиланган тартибда қабул қилган, ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган, умуммажбурий тусдаги қоидаларни ўрнатувчи, ўзгартирувчи ёки бекор қилувчи юридик ҳужжати ҳисобланади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат умуммажбурий хулқ-атвор қоидаларини ўз ичига олади ҳамда ўзининг қуйидаги хусусиятлари билан ижтимоий нормаларнинг бошқа турларидан ажралиб туради: давлат номидан қонунда белгиланган тартибда қабул қилинади; ваколатли субъектларнинг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятининг маҳсули ҳисобланади; барча учун умуммажбурий қоидаларни ўрнатади, ўзгартиради (такомиллаштиради) ёки бекор қилади; махсус процессуал тартибда амалга оширилади; муайян ҳужжатлаштирилган шаклга эга (қонун, фармон, қарор ва б.); муайян турдаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган; уларда ҳуқуқий қоиданинг мазмуни, яъни ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг ҳуқуқ ва бурчлари баён этилади; норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамланган қоидалар бажарилмаган ёки бузилган тақдирда муайян ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқади, қоида бўйича, давлатнинг мажбурлов кучи ишга солинади. Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling