Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Ҳуқуқни амалга ошириш шакллари


Download 2.15 Mb.
bet47/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Ҳуқуқни амалга ошириш шакллари:
Ҳуқуқни амалга оширишнинг норматив ҳужжатларда кўрсатилган қоидаларни қўлланиш даражасига кўра:

  • ҳуқуқий фаолият амалга ошириладиган умумий вазифалар ва тамойиллар ўз ифодасини топган қонунлар ҳамда моддаларнинг муқаддималарида кўзда тутилган умумий кўрсатмаларни тадбиқ этиш;

  • ҳуқуқ субъектларининг ҳуқуқий мақомини ҳамда ваколатлар доирасини ўрнатувчи умумий нормаларни тадбиқ этиш;

  • муайян ҳуқуқий муносабатларда тегишли ҳуқуқий нормаларни тадбиқ этиш.

Ҳуқуқни амалга ошириш субъектларига кўра:

  • Индивидуал;

  • Жамоа томонидан.

Ҳуқуқни амалга оширувчи субъектлар фаолияти характерига кўра:

  • Ҳуқуқ нормаларига риоя қилиш. Риоя этиш орқали тақиқловчи нормалар амалга оширилади. Ушбу шаклнинг моҳияти тақиқланган ҳаракатларни содир этишдан пассив ҳолатда ўзини тийишдан иборат;

  • Ҳуқуқ нормаларини бажариш. Ҳуқуқни амалга оширишнинг ушбу шакли ҳуқуқ субъектларидан мажбурий кўрсатмаларни ҳаётга жорий этиш би­лан боғлиқ фаол ҳаракатларни талаб қилади;

  • Ҳуқуқ нормаларидан фойдаланиш. Ҳуқуқдан фойдаланиш шахсга берилган ҳуқуқларини амалга оширишга йўналтирилган. Бинобарин, ушбу ўринда унинг хоҳиши бўйича фаол ҳаракат ҳам, пассив ҳаракат ҳам бўлиши мумкин. Масалан, фуқаролар сайлов ҳуқуқларидан фойдаланиш ёки фойдаланмасликлари мумкин;

  • Ҳуқуқ нормаларини қўллаш.

34-§. Ҳуқуқ нормасини қўллаш - ҳуқуқни амалга оширишнинг муҳим шакли сифатида.


Ҳуқуқни қўллаш – ҳуқуқ нормалари талабини амалга оширишнинг асосий шаклларидан биридир. Ҳуқуқни қўллаш ваколатли давлат органи томонидан индивидуал-аниқ кўрсатма (қарор, буйруқ, фармойиш) чиқариш орқали ҳуқуқ нормаларини амалга оширишга йўналтирилган фаолиятдир. Ҳуқуқни қўллаш фаолияти ҳуқуқий нормани (қоидани) тўла - тўкис татбиқ этиш учун ваколатли идоранинг аралашуви талаб этилган ҳолларда заруриятга айланади. Ҳуқуқни қўллаш фаолияти давлат–ҳокимияти характерига эга. Унда қарор (яъни, ҳуқуқни қўллаш ҳужжати) тегишли органнинг азм-ихтиёри, иродаси маҳсули сифатида майдонга чиқади. Зеро, бу идора ўз қарорини давлат ҳокимияти номидан чиқаради ва ҳаётга жорий этади.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling