Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Қонун ижодкорлиги принциплари


Download 2.15 Mb.
bet36/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Қонун ижодкорлиги принциплари

  • коллегиаллик (жамоа бўлиб муҳокама қилиш) принципи.

  • халқ ҳокимиятчилиги принципи. Халқ ҳокимиятчилиги ёрдамида фуқаролар қонун ижодкорлиги фаолиятида бевосита иштирок этадилар.

  • қонун лойиҳаларини умумхалқ муҳокамасига ҳавола этиш принципи.

  • Конституция ва қонун устунлиги принципи. Жорий қонун ҳужжатларининг Конституцияга қатъий мос бўлишига эришиш талаб этилади.

  • ижтимоий тараққиёт талабларига мувофиқ равишда қонун­чиликни мунтазам равишда янгилаб бориш принципи.

  • илмийлик принципи.

Юқорида саналган принциплардан ташқари, олий қонунчилик органининг профессионал даражада иш олиб бориши, жамият ҳаётининг барча соҳаларида савияси юксаклиги, демокра­тик тарзда иш юритиш урф одатларига эга эканлиги, кўп партия­вийлик (фракциячилик) асосида фаолият кўрсатиш тажрибасини ўзлаштир­ганлиги каби бир қатор омиллар ҳам қонунчилик фаолия­тининг ижобий қарор топишига ўз таъсирини кўрсатади. Бундан ташқари, қонун ижодкорлиги жараёнида бевосита иш олиб борувчи субъектларнинг кучли билим ва малакага эга бўлиши ҳам бу жараёнга тегишли равишда ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.
24-§. Ҳуқуқ нормаси тушунчаси, белгилари.


Ҳуқуқ нормаси – давлат томонидан ўрнатиладиган, маъқулланадиган, муҳофазаланадиган, муайян шаклда ифодаланадиган, ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган умуммажбурий юриш-туриш (хулқ-атвор) қоидаси. Ҳуқуқ нормаси ҳуқуқ мазмунининг бошланғич нуқ­таси ҳисобланади. Шу сабабли унда, авваламбор, умуман ҳуқуқ мазмунининг асосий хусусиятлари ифодаланади. Ҳуқуқ нор­малари ижтимоий нормалар сифатида кишиларнинг ўзаро муносабатлари­даги (ижтимоий муносабатлардаги) хулқ-атвор нормалари жумла­сига киради. Бу рухсат бериш, чеклаш, тақиқлаш ёки позитив ҳуқуққа хос мажбуриятлар қоидасини ўз ичига олувчи қои­дадир. Ҳуқуқ нормаси – ижтимоий ҳодиса сифатида ҳуқуқнинг асосий, муҳим қисми, бутун ҳуқуқий тизимнинг бош тушунчасидир. Ҳуқуқ­нинг шаклланиши ва амалга оширилиш жараёни, қонунлар, барча юридик тушунчалар ва тузилишлар, ҳатто назария ҳам ўз замирида бевосита ёки билвосита ҳуқуқ нормасига эга бўлади.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling