Қонун ижодкорлиги принциплари
коллегиаллик (жамоа бўлиб муҳокама қилиш) принципи.
халқ ҳокимиятчилиги принципи. Халқ ҳокимиятчилиги ёрдамида фуқаролар қонун ижодкорлиги фаолиятида бевосита иштирок этадилар.
қонун лойиҳаларини умумхалқ муҳокамасига ҳавола этиш принципи.
Конституция ва қонун устунлиги принципи. Жорий қонун ҳужжатларининг Конституцияга қатъий мос бўлишига эришиш талаб этилади.
ижтимоий тараққиёт талабларига мувофиқ равишда қонунчиликни мунтазам равишда янгилаб бориш принципи.
илмийлик принципи.
Юқорида саналган принциплардан ташқари, олий қонунчилик органининг профессионал даражада иш олиб бориши, жамият ҳаётининг барча соҳаларида савияси юксаклиги, демократик тарзда иш юритиш урф одатларига эга эканлиги, кўп партиявийлик (фракциячилик) асосида фаолият кўрсатиш тажрибасини ўзлаштирганлиги каби бир қатор омиллар ҳам қонунчилик фаолиятининг ижобий қарор топишига ўз таъсирини кўрсатади. Бундан ташқари, қонун ижодкорлиги жараёнида бевосита иш олиб борувчи субъектларнинг кучли билим ва малакага эга бўлиши ҳам бу жараёнга тегишли равишда ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.
24-§. Ҳуқуқ нормаси тушунчаси, белгилари.
Ҳуқуқ нормаси – давлат томонидан ўрнатиладиган, маъқулланадиган, муҳофазаланадиган, муайян шаклда ифодаланадиган, ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган умуммажбурий юриш-туриш (хулқ-атвор) қоидаси. Ҳуқуқ нормаси ҳуқуқ мазмунининг бошланғич нуқтаси ҳисобланади. Шу сабабли унда, авваламбор, умуман ҳуқуқ мазмунининг асосий хусусиятлари ифодаланади. Ҳуқуқ нормалари ижтимоий нормалар сифатида кишиларнинг ўзаро муносабатларидаги (ижтимоий муносабатлардаги) хулқ-атвор нормалари жумласига киради. Бу рухсат бериш, чеклаш, тақиқлаш ёки позитив ҳуқуққа хос мажбуриятлар қоидасини ўз ичига олувчи қоидадир. Ҳуқуқ нормаси – ижтимоий ҳодиса сифатида ҳуқуқнинг асосий, муҳим қисми, бутун ҳуқуқий тизимнинг бош тушунчасидир. Ҳуқуқнинг шаклланиши ва амалга оширилиш жараёни, қонунлар, барча юридик тушунчалар ва тузилишлар, ҳатто назария ҳам ўз замирида бевосита ёки билвосита ҳуқуқ нормасига эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |