Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Ҳуқуқ нормасининг белгилари


Download 2.15 Mb.
bet37/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Ҳуқуқ нормасининг белгилари:

  • давлат томонидан ўрнатилади, халқнинг иродасини ўзида акс эттиради;

  • давлат томонидан муҳофазаланади;

  • умуммажбурийлик характерига эга;

  • расмий аниқликка эга;

  • норматив (ваколат берувчи ва мажбурият юкловчи) характерга эга.

25-§. Ҳуқуқ нормасининг тузилиши: гипотеза, диспозиция ва санкция.


Гипотеза - ҳуқуқ нормасида белгиланадиган қоида қандай шароит ва ҳолатда ким томонидан амалга оширилиши кўрсатилади. Гипотеза ҳуқуқ нормасининг бир қисми бўлиб, унда диспозицияда кўрсатилган қоиданинг кучга кириши учун зарур бўлган муайян аниқ ҳаётий ҳолатлар (воқеа, ҳаракат, ҳолатлар) ўзининг ифодасини топади.
Гепотизанинг турлари:
оддий гипотезада бирон-бир ҳолатнинг мавжудлиги ёки йўқлиги кўрсатилиши юридик норманинг ҳаракати билан боғлиқ бўлади
мураккаб гипотезада, қоидага кўра, бир вақтнинг ўзида иккита ҳолатнинг мавжудлигида амалга киради
муқобил гипотезада бир неча ҳолатлардан бири мавжуд бўлган тақдирдагина ҳуқуқ нормаси ҳаракат қилади
Диспозиция - лотинча, “dispositio”-жойлашув. Диспозиция ҳуқуқ нормасининг бир қисми бўлиб, унда гипотезада кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганида ҳуқуқ субъектлари риоя этишлари лозим бўлган хатти-ҳаракат қоидаси (ҳуқуқ ва мажбуриятлари) ифодаланган бўлади. Бу юридик норманинг ўзаги, ҳуқуққа мувофиқ ҳулқ-атвор намунаси, моделидир. Бироқ диспозиция тартибга солиш хусусиятларини гипотеза ва санкция билан биргаликдагина намоён эта олади, ҳаракатда бўлади.
Диспозициянинг турлари:
оддий диспозицияда қилмиш тавсифлаб берилмайди, балки барчага маълум ибора ёрдамида таърифланади
тавсифловчи диспозиция ҳуқуқбузарлик белгиларининг тўлиқ баёнини ўз ичига олади
бланкет диспозицияда ҳуқуқбузарликнинг белгиларини аниқлаш учун ҳуқуқнинг бошқа соҳалари нормаларида белгиланган махсус қоидаларига ҳавола қилинади
ҳавола этувчи диспозицияда ҳуқуқбузарлик белгиларига эга бўлмаган, балки ўша қонуннинг бошқа нормасига ёки бошқа ҳуқуқий ҳужжатга ҳавола этувчи диспозиция тушунилади.
Санкция – диспозицияда кўрсатилган қоидани бузган шахсга нисбатан давлат органи қўллаши мумкин бўлган таъсир чорасини белгилайди. Санкция ҳуқуқ нормасининг бир қисми бўлиб, унда диспозицияда кўрсатилган талабларни бажармаганлик учун берилиши мумкин бўлган жазонинг ёки тавсия этилган ҳаракатни содир этганлик учун рағбатлантиришнинг тури ва ўлчови ифодаланган бўлади.
мутлақ аниқ санкцияда ҳуқуқ нормасининг талаблари бузилган тақдирдаги жазонинг аниқ ҳажми белгилаб қўйилади
нисбий аниқ санкция ҳуқуқбузарга нисбатан қўлланиладиган жазонинг энг кам ва энг кўп чегарасини белгилайди
муқобил санкия судга қонунда кўрсатилган бир неча жазодан бирини тайинлаш имконини беради
Ҳуқуқ нормаларининг гипотеза, диспозиция ва санкцияга бўлиниши мантиқий норма деб таърифланади. Чунки мантиқий норма унсурлари ўзаро бир-бири билан боғлиқ ва норматив ҳужжатлар матнларида қуйидаги шартли схемада ифодаланади: “агар . . ., бундай тақдирда . . ., акс ҳолда . . .”. Ҳуқуқ нормалари ички таркибий унсурлари ўртасидаги узвий мантиқий боғлиқликка эришиш ўз ўрнида ушбу ҳуқуқ нормаларининг ҳаётийлигини, барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling