Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси
Download 2.15 Mb.
|
Ҳуқуқшунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- 28-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари.
- Конституция
Норматив шартномалар ҳам ҳуқуқнинг муҳим манбаси ҳисобланади. Икки ёки ундан ортиқ мустақил ҳуқуқ субъектлари ўртасида тузиладиган ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўрнатадиган, ўзгартирадиган ёки бекор қиладиган битимларга норматив шартномалар дейилади. Норматив шартномалар, айниқса, халқаро ҳуқуқда катта аҳамиятга эга. Норматив шартномаларнинг қуйидаги турлари мавжуд: субъектларига кўра: икки томонлама ва кўп томонлама; хусусиятига кўра: норма ўрнатувчи ва таъсис этувчи.
28-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари. Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқнинг асосий шакли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланади. Шу жиҳатдан олганда, Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қуйидаги турлари кўрсатиб ўтилган: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси; Ўзбекистон Республикасининг қонунлари; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари; Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари; вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг ҳужжатлари; маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари. Қуйида юқорида кўрсатиб ўтилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг ҳар бирини юридик табиати таҳлил қилинади. Конституция - (лотин. conctitutio - ўрнатиш, тузилиш) – моддий маънода аввало инсон ва фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликларини эълон қилувчи ва кафолатловчи, шунингдек ижтимоий тузум, бошқарув шакли ва давлат тузилиши, ҳокимият марказий ва маҳаллий органларини ташкил этиш асосларини, уларнинг ваколатлари ва ўзаро муносабатларини, давлат рамзлари ва пойтахтини белгилайдиган қонун ҳужжати, ҳужжатлар ёки конституциявий одатлар мажмуи. Расмий маънода барча қонунларга нисбатан олий юридик кучга эга бўлган асосий қонун. Конституция - энг олий ҳуқуқий шакл бўлиб, унда конституциявий тузум қадриятлари, институтлари ва нормалари, давлат ҳокимиятининг ижтимоий алоқалари ва муносабатларини давлат - ҳуқуқий тартибга солиш асослари мустаҳкамлаб қўйилади. Конституция ҳозирги замон давлатчилигининг муҳим белгиси ҳисобланади. Ўз юридик табиати ва моҳиятига кўра, Конституция бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан қуйидаги муҳим жиҳатлари билан ажралиб туради: биринчидан, Конституция махсус субъект томонидан ёки унинг номидан ўрнатилади; иккинчидан, Конституциявий қоидалар таъсис эътувчи, йўналтирувчи, бирламчи аҳамиятга эга; учинчидан, конституциявий тартибга солиш ўз ҳажмининг кенг қамровлилиги билан тавсифланади, яъни у ниҳоятда муҳим ва кенг кўламдаги ижтимоий муносабатлар доирасига таъсир кўрсатади; тўртинчидан, Конституция алоҳида юридик хусусиятларга, яъни устуворликка, олий юридик кучга, ўзига хос муҳофаза шаклига, махсус тарзда қабул қилиниш ва ўзгартирилиш тартибига эга. Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling