Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Ҳуқуқни қўллаш жараёни ўз ичига қуйидаги босқичларни қамраб олади


Download 2.15 Mb.
bet48/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Ҳуқуқни қўллаш жараёни ўз ичига қуйидаги босқичларни қамраб олади:

  1. ҳуқуқ нормалари билан тартибга солиниши лозим бўлган юридик ишнинг фактик томонини ўрганиш ва ўрнатиш;

  2. кўрилаётган юридик ишга мос келадиган ҳуқуқ нормасини танлаб олиш;

  3. кўрилаётган юридик ишга мос келадиган ҳуқуқ нормасининг мазмунини аниқлаш ва уни шарҳлаш;

  4. кўрилаётган масалага оид танлаб олинган ҳуқуқ нормаларининг қўлланиш актини чиқариш; 5)ҳуқуқни қўллаш акти чиқарилгандан сўнг, унинг бажарилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш; 6)ҳуқуқни қўллаш актининг амалда бажарилишини текшириш ва унинг устидан назорат ўрнатиш.

Ҳуқуқни қўллашнинг белгилари:

  1. давлат ҳокимияти функциясини қўллаш ваколатига эга бўлган органлар ёки мансабдор шахслар томонидан амалга оширилади;

  2. индивидуал характерга эга;

  3. муайян ҳуқуқий оқибатларни – субъектив ҳуқуқ, мажбуриятлар, жавобгарликни ўрнатишга йўналтирилган бўлади;

  4. махсус белгиланган процессуал шаклларда амалга оширилади;

  5. индивидуал характерга эга бўлган юридик қарор чиқариш билан якунланади.

35-§. Ҳуқуқни қўллаш актлари: тушунчаси, хусусияти ва турлари.


Ҳуқуқни қўллаш акти – бу муайян юридик иш бўйича муайян шахс(лар)нинг ҳуқуқларини, мажбуриятларини ва у(лар)нинг юридик жавобгарлик даражасини белгиловчи, юридик фактлар ва ҳуқуқ нормаларига асосланиб ваколатли ёки мансабдор шахс томонидан чиқариладиган ҳуқуқий акт. Юридик ишни ҳал этиш ҳуқуқ ижодкорлиги ҳужжатларига нис­батан бўйсунувчи мақомга эга бўлган ҳуқуқни қўллаш актларида қайд этилади. Улар ҳуқуқий нормаларга асосланади ҳамда норматив ҳужжатларни амалга ошириш жараёнига индивидуал норматив таъсирини ўтказиш мақсадини кўзлайди.
Ҳуқуқни қўллаш актларининг хусусиятлари:

  • ваколатли органлар ва мансабдор шахслар томонидан чиқарилиши;

  • актлар қатъий индивидуаллашганлиги, уларнинг муайян шахс ва ҳодисаларга нисбатан эканлиги;

  • давлатнинг мажбурлов кучи билан таъминланиши;

  • ҳуқуқни қўллаш актларининг бир маротаба қўлланилиши ва шу билан у ўз вазифасини тамомлаши (яъни унинг ўз кучини йўқотиши).


Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling