Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Ислом ҳуқуқининг асосий манбалари: қуръон, сунна, ижмоъ, қиёс


Download 2.15 Mb.
bet44/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

30-§. Ислом ҳуқуқининг асосий манбалари: қуръон, сунна, ижмоъ, қиёс.

Ислом ҳуқуқи VII-X асрларда Араб халифалигида илк ўрта асрлар даврида шаклланган ва ислом динига асосланган. Муҳаммад Пайғамбар ўлимидан юз йилдан кейин (732 йил) Араб халифалигининг босқинчилик юришлари натижада ислом дини Африканинг Шимолий қирғоғидан ўтган ва Испанияга кириб борган. Шарқда у Эрон чегарасини кесиб ўтган ва Ҳиндистонгача етган. XV асрда ислом босқинининг иккинчи тўлқини юз берган. Усмонийлар салтанати султонлари бошчилигидаги кучлар Византия империясини яксон этиб, Константинополни эгаллаганлар (1453 йил) ва Жануби-Шарқий Европада ислом ҳукмронлигини ўрнатганлар.


Мусулмон ҳуқуқининг манбалари:

  1. Қуръони Карим – мусулмонларнинг муқаддас китоби, мусулмон ҳуқуқи учун раҳбарий қоидалар тўплами (Оллоҳ томонидан Муҳаммад пайғамбарга нозир қилинган).

  2. Ҳадис ёки Сунна – Муҳаммад пайғамбар тўғрисидаги ҳамда унинг панд- насиҳатлари, ўгитлари ва кўрсатмалари билан боғлиқ ахлоқий, диний меъёрлар бўлиб, улар Қуръони Каримни аниқлаштиришга ёрдам берувчи, ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишга кўмаклашувчи қоидалар тўплами ҳисобланади.

  3. Ижмоъ – халифалар, билимдон кишиларнинг Қуръон қоидалари асосида турли муносабатлар бўйича чиқарган ҳукмлари, қарорлари.

  4. Қиёсаналогия, ўхшатиш йўли билан чиқарилган ҳукм (олдинги манбаларда ўз ифодасини топмаган фикр-мулоҳозаларни қамраб олади).

Қуръон, Сунна, ижмоъ ва қиёсдан ташқари, фиқҳнинг бошқа ёрдамчи манбаларидан фойдаланиш ҳам мустасно этилмаган. Уларга ҳуқуқий одатлар, қонунлар ва фатволар киради. Лекин бу ёрдамчи манбалар асосийлари қаторига ҳеч қачон қўшилмаган.
31-§. Ҳуқуқ тизими: тушунчаси ва тузилиши.


Ҳуқуқ тизими - бу ижтимоий муносабатларнинг характери билан боғлиқ бўлган ҳуқуқнинг ички тузилиши бўлиб, у ҳуқуқ нормалари, ҳуқуқ институтлари ва ҳуқуқ соҳаларининг қатъий илмий изчилликда жойлашган тартибидир. Ҳуқуқ тизимининг қуйидаги элементлари мавжуд: а) ҳуқуқ нормаси; б) ҳуқуқ институти; с) ҳуқуқ соҳаси.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling