Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet45/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Ҳуқуқ нормалари давлат томонидан ўрнатиладиган ва маъқулланадиган, муайян шаклда ифодаланадиган, ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган умуммажбурий ҳулқ-атвор қоидалари. Ҳуқуқ нормаси – ҳуқуқ тизимининг энг асосий, дастлабки элементи бўлиб, давлат жорий этган, бажарилиши жамиятнинг барча аъзолари учун мажбурий бўлган, ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи турмуш қоидасидир. Ҳуқуқ нормаси умумий, яъни ҳаммага тааллуқлидир. У доимо қўлланиладиган бўлиб, унда бажариш шартлари, субъектлар ўртасидаги тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар, тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, бажармаганлик учун жазо чоралари белгиланади.
Ҳуқуқ институтлари – ўзаро боғлиқ бўлган бир турдаги ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар гуруҳи. Масалан, фуқаролик ҳуқуқи соҳасида – мулк ҳуқуқи институти, жиноят ҳуқуқи соҳасида – давлатга қарши жиноятлар институти кабилар амал қилади ва ҳ.к. Ушбу ҳуқуқ институтлари ўзлари тегишли бўлган ҳуқуқ соҳасининг ички таркибий қисмидир. Ўз навбатида, юқоридаги мисолимизда биринчиси – мулкий муносабатларни, иккинчиси давлатга қарши жиноят қилишдан келиб чиқадиган муносабатларни тартибга солувчи нормаларнинг мустақил гуруҳини ташкил этади. Бу соҳадаги ҳуқуқ институтлари бирлашиб, муайян ҳуқуқ соҳасини ташкил этади.
Ҳуқуқ соҳасибу ўзига хос ижтимоий муносабатларнинг муайян соҳасини тартибга солувчи ҳуқуқ нормалари ва ҳуқуқ институтларининг йиғиндисидир. Масалан, молиявий муносабатлар-молия ҳуқуқ соҳаси билан, меҳнат муносабатлари – меҳнат ҳуқуқи соҳаси билан, ер билан боғлиқ муносабатлар – ер ҳуқуқи соҳаси билан тартибга солинади ва ҳоказо. Ҳуқуқ соҳаси – ҳуқуқ тизимининг асосий қисми ва мустақил бўғини. Ҳар бир ҳуқуқ соҳасида умумий қисм мавжуд бўлиб, унда шу соҳага тегишли ижтимоий муносабатларни тартибга солишнинг умумий принцип ва қоидалари баён этилади.
Моддий ҳуқуқ – ижтимоий муносабатларни тартибга солишни таъминловчи ҳуқуқ нормалари тизими. Моддий ҳуқуқни амалга ошириш шакллари ва тартибини, уни ҳимоя қилиш шартларини мустаҳкамловчи процессуал ҳуқуқдан фарқли ўлароқ, моддий ҳуқуқ ижтимоий муносабатларга уларни тўғридан-тўғри, бевосита ҳуқуқий тартибга солиш орқали таъсир кўрсатиш имконини беради. Моддий ҳуқуқ нормалари мулкчилик шаклларини, мол-мулк ва шахсларнинг юридик ҳолатини, давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларини ташкил этиш тартиби ва уларнинг тузилмасини, ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик асослари ва уларнинг чегараларини белгилайди. Ҳуқуқ тизимида ҳуқуқнинг моддий (фуқаролик, жиноят ҳуқуқи) ва процессуал (фуқаролик процессуал, жиноят - процессуал ҳуқуқи) тармоқлари фарқланади. Бироқ, аксарият ҳолларда ҳуқуқнинг айни бир тармоғи (кўпинча - қонунчилик тармоғи) моддий - ҳуқуқий нормаларни ҳам, процессуал - ҳуқуқий нормаларни ҳам ўз ичига қамраб олади (масалан, конституциявий, маъмурий, молия, меҳнат, божхона ҳуқуқи). Моддий ва процессуал ҳуқуқ ўртасида аниқ чегара мавжуд эмас, кўпгина ҳуқуқий институтлар аралаш хусусиятга эга. Масалан, вакиллик бир вақтнинг ўзида ҳам моддий, ҳам процессуал ҳуқуқ институти ҳисобланади, даъво қўзғатиш муддатининг ўтиши роман - герман ҳуқуқий тизимида моддий ҳуқуққа, англо-саксон ҳуқуқий тизимида эса - процессуал ҳуқуққа киради.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling