Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Пассив (маргинал) ҳуқуқий


Download 2.15 Mb.
bet53/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

3. Пассив (маргинал) ҳуқуқий хулқ-атвор. Бундай ҳулқ-атворли шахслар ҳуқуқ кўрсатмаларига мос фаолият юритсаларда, бунда улар ушбу ҳаракатларни давлат мажбурловидан, ноҳуқуқий ҳатти-ҳаракатлари учун тегишли тартибда жазоланишларидан қўрққанликлари учун амалга оширадилар.
39-§. Ҳуқуқбузарлик тушунчаси ва белгилари.


Ҳуқуқбузарлик – бу ҳуқуқ ва муомала лаёқатига эга субъект томонидан ҳаракат ёки ҳаракатсизлик кўринишида содир этиладиган, ҳуқуқ нормалари талабларига зид келувчи ҳамда шахсга, мулкка, давлатга ва бутун жамиятга зарар келтирувчи ижтимоий хавфли қилмишдир.
Бундай қилмиш қонун билан муҳофаза қилинадиган ижтимоий муносабатларга зарар етказиши ёки зарар етказиш хавфини туғдириши мумкин.
Ҳуқуқбузарликнинг асосий белгилари:

  • жамият ва шахс учун ижтимоий хавфлилик;

  • ҳуқуққа зид харатерга эгалиги;

  • айбли қилмиш;

  • зарарли оқибат келтириб чиқаради;

  • кишиларнинг эрки ва онгига боғлиқ бўлган ҳолда, улар томонидан ҳаракат ёки ҳаракатсизлик шаклида амалга оширилади ва бошқалар.

Ҳуқуқбузарликнинг элементлари:

  • объекти (ҳуқуқ билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар);

  • объектив томони (ҳуқуқнинг бузилиши ва унинг ижтимоий хавфлилиги);

  • субъекти (ҳуқуқубузарликни содир этган шахслар);

  • субъектив томони (ҳуқуқбузарлик оқибатидан келиб чиқадиган ижтимоий хавфли қилмишга бўлган онгли-руҳий муносабат).

Ўз навбатида ҳуқуқбузарлик объектив томонининг қуйидаги элементлари мавжуд:
1) ҳуқуққа қарши қилмиш;
2) зарарли оқибат;
3) ҳуқуққа қарши қилмиш ва зарарли оқибат ўртасидаги сабабий боғлиқлик;
4) жойи, вақти, усули ва муҳит.
Ҳуқуқбузарлик субъектив томонининг зарурий белгиси айбдир.
Айб – ҳуқуқбузарнинг ҳуқуққа хилоф хатти-ҳаракатига ва унинг ижтимоий хавфли оқибатига нисбатан қасд ёки эҳтиётсизлик кўринишидаги муносабати.
Қасд – шахснинг ҳуқуққа хилоф ҳатти-ҳаракатини содир қилаётганида, бу ҳаракат (ҳаракатсизлик)нинг ҳуқуққа хилофлигини, ижтимоий хавфлилигини, унинг оқибатини англаши ёки тушуниши (тўғри қасд), ёки бу муносабатнинг маълум оқибатни келтириб чиқаришига онгли равишда йўл қўйиши (эгри қасд).
Эҳтиётсизлик – шахснинг ҳатти-ҳаракатлари натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларнинг олдини олишни назарда тутиб, бепарволик билан ўзига-ўзи ишониб ҳаракат (ҳаракатсизлик) қилиши.
Ижтимоий хавфлилик даражасига кўра ҳуқуқбузарликнинг жиноят(одам ўлдириш, ўғрилик, фирибгарлик ва ҳ.). ва ножўя иш кўринишидаги турлари мавжуд.
Ножўя иш кўринишидаги ҳуқуқбузарлик ўз навбатида фуқаролик-ҳуқуқий (моддий зарар етказиш, мажбуриятни бажармаслик ва ҳ.); маъмурий-ҳуқуқий (майда безорилик, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ва ҳ.к); интизомий-ҳуқуқий (ишга келмаслик, кеч қолиш ва ҳ.)ларга бўлинади.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling