Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet50/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Ҳуқуқ аналогияси бу муайян иш (муносабат)ни ҳуқуқнинг асосий тамойиллари ва маъносидан келиб чиқишига асосланиб кўриб чиқиш ва ечиш.
Қонун аналогияси бу ўз аҳамияти ва ҳаракатларига кўра ўхшаш бўлган ижтимоий муносабатларни (ўзини эмас) тартибга солишга мўлжалланган муайян юридик ишни ҳуқуқ нормалари асосида ҳал этиш (ечиш).
Қонун аналогиясини қўллаш ҳам ҳуқуқ аналогиясини қўллаш ҳам унинг тўғри қўлланилишини таъминловчи бир қатор талабларга риоя қилинишини кўзда тутади. Ушбу талаблар сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин:
биринчидан, муайян ҳаётий вазият ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлиши ва уни ҳуқуқий ҳал этиш талаб қилиниши;
иккинчидан, қонунчиликда бундай муносабатларни (вазиятларни) тартибга солувчи муайян ҳуқуқий норма мавжуд бўлмаслиги;
учинчидан, қонунчиликдан шунга ўхшаш вазиятларни тартибга солувчи нормаларни қидириб топиш ва шу асосда ишни хал этиш (қонун аналогияси), агар бундай норма мавжуд бўлмаса ҳуқуқнинг умумий тамойилларига асосланган ҳолда (ҳуқуқ аналогияси) ишни ҳал этиш;
тўртинчидан, иш бўйича чиқарилган қарорда мазкур вазият бўйича қонун ёки ҳуқуқ аналогиясининг қўлланилиши юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш.
37-§. Юридик коллизиялар ва уларни ҳал этиш усуллари.


Юридик коллизиялар – бу муайян турдаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган норматив ҳужжатлар ўртасидаги қарама-қаршилик ва зиддиятлардир.
Юридик коллизиялар қуйидагиларда намоён бўлади:

  • ҳуқуқни тушунишда турли хил ёндашувлар ва қарашларнинг мавжудлигида;

  • миллий ҳуқуқ тизими доирасидаги норма ва ҳужжатларнинг тўқнашувида;

  • ҳорижий мамлакатларнинг қонунчилиги билан;

  • миллий ва халқаро ҳуқуқ нормалари ўртасида юзага келади;

Юридик коллизияларнинг белгилари:

  • жамият ижтимоий ривожланишида объектив тарзда юзага келадиган қарама-қаршилик ва зиддиятлар билан боғлиқ;

  • ўзининг формал характерга эгалиги;

  • муайян турдаги ижтимоий муносабатларнинг бир қатор ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинган ҳолдагина юзага келиши;

  • ҳуқуқ субъектларининг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш жараёнида муайян қийинчиликларни келтириб чиқариши ва бошқаларда.


Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling