Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Ҳуқуқни қўллаш актларининг турлари


Download 2.15 Mb.
bet49/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Ҳуқуқни қўллаш актларининг турлари:

    • парламент актлари;

    • давлат бошлиғи актлари;

    • ижро ҳокимияти органларининг актлари;

    • суд ҳокимияти органларининг актлари;

    • маҳаллий вакиллик ҳокимият (ўзини ўзи бошқариш) органларининг актлари;

    • корхона, ташкилот, муассаса раҳбарларининг актлари.

Ҳуқуқни қўллаш актлари асослантирилганлик, қонунийлик ва мақсадга мувофиқлик тамойиллари талабларига жавоб бериши лозим.
36-§. Ҳуқуқдаги бўшлиқлар ва уларни бартараф қилиш йўллари.

Давлат ва ҳуқуқ ҳодисалари жамиятдаги бошқа воқеликлар билан биргаликда доимо ривожланишда бўлади. Бинобарин, жамият ҳаётига таъсир қилувчи омиллар натижасида ижтимоий муносабатлар мураккаблашиб боради. Бу эса қонуншуноснинг (ҳуқуқ ижодкорининг) ҳуқуқ тизимини мазкур жараёнга мос равишда шакллантириб ва такомиллаштириб боришини талаб этади. Ҳуқуқ нормалари мавжуд ва келгуси ижтимоий муносабатларни қанчалик эътиборга олган ҳолда яратилмасин, бунда жамиятдаги барча ўзгаришларнинг барча жиҳатларини қамраб олиш мумкин эмас.


Ҳуқуқдаги бўшлиқ – бу тартибга солиниши зарур бўлган муносабатларнинг амалдаги қонунчиликда ҳуқуқ нормалари билан қисман ёки тўлиқ тартибга солинмаганлигидир. Ҳуқуқдаги бўшлиқни тўлдириш усуллари: янги норматив ҳуқуқий ҳужжатларни яратиш; ҳуқуқ ёки қонун аналогиясини қўллаш.
Ўзбекистон Республикасида ҳам қонун ҳужжатларида бўшлиқ мавжуд бўлса қонун ёки ҳуқуқ аналогияси қўлланилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 5-моддасига асосан фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари қонун ҳужжатлари ёки тарафларнинг келишуви билан тўғридан тўғри тартибга солинмаган ҳолларда фуқаролик қонун ҳужжатларининг ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи нормаси қўлланилади (қонун ўхшашлиги). Агар қонун ўхшашлигидан фойдаланиш мумкин бўлмаса, тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчлари фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмуни (ҳуқуқ ўхшашлиги)га ҳамда одиллик, оқиллик ва адолат талабларига амал қилган ҳолда белгиланади.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling