Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Африка мамлакатларининг ҳуқуқий тизимлари


Download 2.15 Mb.
bet61/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Африка мамлакатларининг ҳуқуқий тизимлари. Африка қитъасининг кўпчилик аҳолиси одат ҳуқуқи нормаларига риоя қилади. Анъанавий ҳуқуқ “қабила қонунчилиги”га тўла сингдирилмаган бўлса ҳам, оғзаки равишда авлоддан авлодга ўтказиб келинган, ёзилмаган қоидалар мажмуини ўзида ифодалаган.
45-§. Фуқаролик жамияти тушунчаси ва белгилари.

“Фуқаролик жамияти” иборасининг этимологияси немис тилидаги “Burgerliske besellshaft” (Бюргерлеске беселлшафт) сўзидан келиб чиққан бўлиб, у икки маънога эга, яъни, бюргер (буржуа) – бу ҳам фуқаро, ҳам буржуа деганидир. Хусусий мулкчиликка асосланган ижтимоий тузилма сифатида майдонга чиқаркан, фуқаролик жамияти, энг аввало, бозор муносабатлари тизимини ўзида ифода этади. Ушбу тизим маъмурий ҳокимият бошқара олмайдиган жараёнларни, жумладан, турли хил рақобатларга бардош бера оладиган бозор муносабатларининг ўз табиий ички талаб ва қонуниятлари асосида ривожланишини таъминлайди. Демак, инсон фаолиятида ижодий изланиш, тадбиркорлик аниқ намоён бўлганда ҳамда шахс эркинлиги ҳақидаги орзулар чинакам воқеликка айлангандагина фуқаролик жамияти барпо этилиши мумкин.


Фуқаролик жамияти – ҳар бир инсон манфаатини устувор билувчи, ҳуқуқий анъана ва қонунларга ҳурмат муҳити шакллантирилган, умуминсоний қадриятлар эъзозланадиган, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари сўзсиз таъминланадиган, давлат ҳокимиятининг самарали жамоатчилик назорати механизмлари вужудга келтирилган, инсоний муносабатлар чуқур маънавий-маданий қадриятларга таянадиган эркин демократик ҳуқуқий жамиятдир.
Фуқаролик жамиятини шакллантиришдан асосий мақсад инсон ҳаётини муҳофаза қилиш, унинг мақсадлари, манфаатларини, муайян ташкилотлар, ижтимоий институтлар, гуруҳлар, оила ва бошқа бирлашмалар орқали амалга оширишдир. Фуқаролик жамиятининг мазкур институтлари, ўз навбатида, алоҳида шахс учун унинг ҳокимият манбаи эканлигини ҳис қилишга ҳамда унинг лаёқати ва ҳаракати, обрўси жамиятда юксак қадрият сифатида тан олинишини таъминлашга хизмат қилади.
Фуқаролик жамиятининг қуйидаги асосий белгилари ва хусусиятларини кўрсатиб ўтиш мумкин:
1) жамият ва шахс эҳтиёжлари тизимида фаол ижобий фаолият ва меҳнатнинг роли алоҳида мазмунга эга бўлиши. Меҳнатга асосланган ижтимоий эҳтиёж ва манфаатлар тизимининг қарор топиши;

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling