Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet64/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Иккинчи бўлим. КОНСТИТУЦИЯВИЙ
ҲУҚУҚ
1-БОБ. КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚҚА КИРИШ.


1-§. Конституциявий-ҳуқуқ тушунчаси.

Конституциявий ҳуқуқ шундай ҳуқуқ соҳасики, у ҳар бир шахс ҳамда давлат ва жамият ҳаётида муҳир роль ўйнайди. Конституциявий ҳуқуқ шахс, давлат ва жамият ҳаётидаги энг муҳим муносабатларни тартибга солади. Шу билан бирга шахс, давлат ва жамият ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг асосий мазмуни ва принципларини белгилаб беради. Шунинг учун ҳам бошқа ҳуқуқ соҳалари конституциявий ҳуқуқдан келиб чиқади. Конституциявий ҳуқуқ энг аввало конституцияга асосланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумининг асосий принципларини, инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчларини, жамият ва шахс муносабатларини, маъмурий-ҳудудий ва давлат тузилиши, давлат ҳокимиятининг ташкил этилишини белгилаб беради.


Конституциявий ҳуқуқнинг шахс ҳаётида тутган ўрни шундаки, у ҳар бир шахснинг давлат ва жамият олдидаги мавқейини, унинг энг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва уларнинг кафолатларини ҳамда бурчларини белгилаб беради. Конституциявий ҳуқуқнинг давлат ҳаётида тутган ўрни эса, маъмурий-ҳудудий ва давлат тузилиши, давлат ҳокимиятининг ташкил этилишининг белгилаб берилишида намоён бўлади. Жамият турли ижтимоий қатламлар, гуруҳлар, фуқаролик жамияти институтлари ва шу кабилардан иборат бўлиб, уларнинг ҳуқуқий мақоми, давлат ва шахс ҳаётидаги иштирокининг асослари ҳам бевосита конституциявий ҳуқуқ нормалари ва қоидалари ҳамда принциплари билан белгилаб берлади.


Эсда тутинг! Конституциявий ҳуқуқ – инсоннинг жамият ва давлатдаги мавқеини, ижтимоий тузум асосларини, давлат органларининг ташкил этилиши ва фаолият юритиши, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар тизимидир1.

Юқорида таъкидланганидек, барча ҳуқуқ соҳалари конституциявий ҳуқуққа асосланади. Шу ўринда конституциявий ҳуқуқнинг ўзи нимага асосланади деган, савол туғилади. Бу саволга Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муқаддимасида жавоб берлган. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қуйидагиларга асосланади:


инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига;
ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятга;
ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига;
демократия ва ижтимоий адолатга;
халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидаларига;
республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга;
инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишга;
фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлашга.
«Конституциявий ҳуқуқ» ибораси уч хил маънода, яъни амалдаги ҳуқуқ соҳаси, фан соҳаси ва ўқув курси сифатида талқин этилади.
Конституциявий ҳуқуқ мамлакат ҳуқуқ тизимининг етакчи соҳаси сифатида ижтимоий ва сиёсий тузум асослари, шахснинг ҳуқуқий ҳолатига оид муайян турдаги муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳуқуқий ҳужжатлар (Конституция, қонунлар, фармонлар ва бошқалар)да мустаҳкамланган юридик нормаларнинг изчил, ўзаро мутаносиб тизимидир. Конституциявий ҳуқуқ юридик фан соҳаси сифатида илмий асарлар, мақола ва маърузаларда баён этилган конституциявий ҳуқуқ масалаларига оид таълимотлар, назарий қарашлар йиғиндисидир.
Ўқув курси сифатида эса, конституциявий ҳуқуқ таълим муассасаларида ўрганиладиган конституциявий муносабатларга оид назарий қоидалар ва амалий маълумотларнинг мантиқий тизими ҳамда ўқув фанининг мазмуни ҳисобланади1.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling