Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Ҳуқуқий давлат ва унинг асосий белгилари


Download 2.15 Mb.
bet63/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

46-§. Ҳуқуқий давлат ва унинг асосий белгилари.


Ҳуқуқий давлат – давлат ҳокимиятининг қонун асосида фаолият юритишига асосланган, барча¬нинг қонун ва суд олдида тенглиги таъминланадиган, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатланадиган, ҳокимият ваколатларининг бўлиниши принципи асосида ташкил этилган демократик давлат.
Ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиларига қуйидагилар киради:
Конституциявий қонуннинг устунлиги ва бевосита амал қилиши. Конституция ва қонунлар жамият ҳуқуқий тизимида олий мақомга эга. Давлат ҳокимиятини амалга ошириш конституция ва қонунларга асосланиши лозим.
Ҳокимият ваколатларининг бўлиниши. Қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органлари бир-биридан мустақил тарзда фаолият юритиши.
Фуқаролик жамиятининг мавжудлиги. Ҳуқуқий давлат фуқаролик жамияти барпо этилган мамлакатда амал қилади.
Фуқаролар ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг бирлиги. Фуқаролар ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини амалга оширишлари билан бирга, ўз зиммаларига олган мажбуриятларни ҳам бажарадилар.
Давлат ва шахснинг ўзаро масъулияти. Давлат ва шахс ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқ бўлади. Шахс ҳуқуқлари ва эркинликлари давлат томонидан таъминланади. Ўз навбатида шахс давлат олдида муайян мажбуриятларни бажаради.
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг таъминланиши. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари давлат томонидан тан олинади, уларга риоя этилади ва бажарилади. Инсоннинг барча ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир.
Суднинг мустақиллиги. Суд давлатнинг бошқа ҳокимият тармоқларидан мустақилдир. Суд фаолиятига ҳеч кимнинг аралашишига йўл қўйилмайди.
Юксак даражадаги ҳуқуқий маданиятнинг шаклланганлиги. Жамият аъзоларининг ҳуқуқ ва қонунга ижобий муносабати, қонунларнинг мазмун-моҳиятини чуқур англаб етиши ва амал қилишидир. Ҳуқуқий маданият амалдаги қонунларни билишда, ўз фаолиятида қўллашда, ҳуқуқни ҳурмат қилишда, ҳуқуқбузарликка нисбатан муросасиз муносабатда намоён бўлади.
Халқ ҳокимиятчилигининг ўрнатилганлиги. Халқ мамлакат ишларини бошқаришда бевосита ёки билвосита иштирок этади. Сиёсий ҳуқуқлар ва эркинликлар қонун билан кафолатланади. Сиёсий партиялар, нодавлат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, сиёсий мухолифат амал қилади.



Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling