Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Эсда тутинг! Конституциявий-ҳуқуқий муносабатлар –


Download 2.15 Mb.
bet66/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Эсда тутинг! Конституциявий-ҳуқуқий муносабатлар – конституциявий-ҳуқуқий нормалар билан тартибга солинадиган муносабатлар ҳисобланади.

Бошқа ҳуқуқ соҳалари сингари конституциявий ҳуқуқ ҳам ўз субъектларига эга. Конституциявий-ҳуқуқий муносабатларда турли субъектлар иштирок этади ва улар конституциявий-ҳуқуқий нормалар билан белгиланган ҳуқуқлар, эркинликлар, бурчлар ва ваколатларга эга бўлади.


Конституциявий-ҳуқуқий муносабатларнинг субъектлари ҳам маълум ҳуқуқ ва муомала лаёқатига эга бўлиши лозим.
Конституциявий-ҳуқуқий муносабатларда турли субъектлар иштирок этади ва бунда бошқа ҳуқуқ соҳаларидаги бўлгани каби аниқ шахслардан ташқари муайян аҳоли қатламлари, фуқаролар гуруҳлар, ижтимоий гуруҳлар, халқлар, элатлар ҳам ҳуқуқий муносабат субъектлари сифатида иштирок этади.


Эсда тутинг! Конституциявий-ҳуқуқий муносабатларнинг субъектлари – конституциявий-ҳуқуқий муносабатларда иштирок этадиган, конституциявий-ҳуқуқий нормалар асосида ҳуқуқ ва муомала лаёқатига эга бўлган субъектлар ҳисобланади.


Конституциявий-ҳуқуқий муносабатларнинг субъектлари сифатида қуйидагилар иштирок этади:
фуқаролар ва шахслар – бунда фуқаролар фақат Ўзбекистон фуқароларини, шахслар эса Ўзбекистон фуқаролари билан бирга чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўмаган шахсларни англатади;
Ўзбекистон халқи – миллатидан қатъи назар Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланиб, улар Конституциянинг 7-моддасига кўра ҳокимиятнинг бирдан-бир манбаи ҳисобланади;
муайян миллат ва элатлар;
маъмурий-ҳудудий субъектлар – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар;
Ўзбекистон Республикасининг Президенти;
давлат ҳокимияти органлари, уларнинг таркибий қисмлари, ҳудудий бўғинлари – Олий Мажлис ва унинг палаталари, Олий мажлис палаталарининг қўмиталари, фракциялар, депутатлар гуруҳлари, Вазирлар Маҳкамаси, давлат бошқаруви органлари, судлар;
Қорақалпоғистон Республикасининг давлат ҳокимияти органлари;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари – ҳокимлар ва халқ депутатлари кенгашлари;
депутатлар ва сенторлар;
Конституция билан бевосита ваколатлари ва ҳуқуқлари белгиланган мансабдор шахслар;
жамоат бирлашмалари;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқлар.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling