Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet59/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Миллий ҳуқуқий тизим муайян мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий, тарихий ва маданий ривожланиши жараёнидаги илғор ғояларни, жамиятнинг анъаналари, маданий ва ахлоқий хусусиятларини ўзида акс эттиради. “Миллий ҳуқуқий тизим” тушунчасини тўла-тўкис ва чуқур англаб етиш учун, аввало, “ҳуқуқий тизим” тушунчасини таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир. “Ҳуқуқий тизим” термини “ҳуқуқ” тушунчасига нисбатан кенг қамровли ва бой маънога эга. Унга жамиятдаги барча ҳуқуқий ҳодиса ва жараёнларни тизимли алоқалар даражасида мужассамлаштирувчи категория сифатида қаралади.
“Ҳуқуқий тизим” муҳим илмий институциявий тушунчалар қаторига киради. Мазкур тушунчанинг фанда вужудга келишини ижтимоий воқеликдаги омиллар, жамиятнинг ҳуқуқий ҳаётида кечаётган интеграцион жараёнлар, ҳуқуқий воқеликдаги тузилмавий хусусиятларни инобатга олмасдан туриб тавсифлаб бўлмайди. Таъкидлаш жоизки, дунёдаги ҳуқуқий тизимлар минг йиллар давомида шаклланиб келмоқда. Ушбу тушунчанинг шаклланишидаги муҳим хусусиятлар методологик тадқиқотларда акс этган.
Ҳуқуқий тизим тушунчасининг шаклланишида муҳим аҳамият касб этган методологик асослар сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин:
биринчидан, ҳуқуқшуносликда ҳуқуққа ва бошқа ҳуқуқий ҳодисаларга тизимли ва мақсадли ёндашувнинг кенг қўлланилиши. Айнан шундай ёндашув мазкур ҳодисаларга нисбатан нафақат ички, балки ташқи алоқаларга ҳам эга бўлган тузилма сифатида қараш имконини беради;
иккинчидан, фанда ҳуқуққа нисбатан социологик ёндашувни қарор топтириш ушбу воқеликни доимий ҳаракатда эканлигини англаш ва уни реал ҳаётга татбиқ қилишни талаб қилади;
учинчидан, турли мамлакатлар ҳуқуқий тизимларини қиёслашнинг янги қирраларини очиб беришга имкон берувчи қиёсий ҳуқуқшуносликнинг ривожланиши ва дунё ҳуқуқий фани миқёсидаги ахборот алмашинуви;
тўртинчидан, юридик фанда ҳуқуқнинг моҳиятига нисбатан турли-туман ёндашувлар мавжуд бўлишини эътироф этиш ва шу асосда юридик плюрализмга эришиш.
Ҳуқуқий тизимларни таснифлаш мезонлари. Мезонлар тизимини танлашнинг тўғрилиги, авваламбор, ҳар қандай мантиқий тўғри таснифлаш олдига қўйиладиган талабларнинг бажарилиши билан белгиланади. У ёки бу ҳуқуқий оиланинг барча ҳуқуқий тизимларига хос бўлган ўзига хос белгиларнинг акс этиши улар ўртасида асосийси ҳисобланади. Бинобарин, бунда таснифлаш мезонлари хилма – хил бўлиши мумкин.
Ҳуқуқий тизимларни муайян ҳуқуқий оилаларга ажратишда қуйидаги мезонлардан фойдаланилади, яъни: ҳуқуқий тизимлар тарихи; ҳуқуқ манбалари тизими; ҳуқуқий тизим тузилиши; етакчи ҳуқуқий институтлар ва ҳуқуқ тармоқлари.
Ушбу мезонлар муайян ҳуқуқий оиланинг сифат белгиларини ажратиб кўрсатиш билан бирга, уларни синхрон ва диахрон тарзда қиёслаш имконини ҳам туғдиради.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling