Ҳуқуқбузарлик субъекти – бу ҳуқуққа зид айбли қилмишни содир этган шахс, яъни ҳуқуқбузардир. Ҳар қандай шахс ҳам ҳуқуқбузарлик субъекти ҳисобланмайди, фақат ўз қилмишига жавоб бера оладиган, ақли расо шахсгина шундай субъект сифатида тан олинади.
Ҳуқуқбузарликнинг субъектив томони. Бу жиҳат айблов билан боғлиқ. Содир қилинган қилмишига нисбатан шахснинг руҳий муносабати сифатида айб турли шаклларга эга. У қасддан ва эҳтиётсизликдан содир бўлиши мумкин. Қасд ўз навбатида – тўғри ва эгри қасдга бўлинади.
41-§. Юридик жавобгарлик: тушунчаси, белгиси, турлари.
Юридик жавобгарлик - бу ҳуқуқбузарга нисбатан ҳуқуқ нормаларида кўзда тутилган санкциялар асосида давлатнинг мажбурлов чораларини қўллашдир. Бу чоралар: шахсий (озодликдан маҳрум этиш); мулкий (жарима); ташкилий (муайян ҳуқуқдан маҳрум этиш; ишдан бўшатиш) характерга эга бўлиши мумкин.
Юридик жавобгарлик ҳуқуқбузарликнинг турларига кўра қуйидагиларга бўлинади: жиноий-ҳуқуқий, фуқаролик-ҳуқуқий, маъмурий-ҳуқуқий, интизомий-ҳуқуқий.
Юридик жавобгарликнинг тамойиллари: адолатлилик, инсонпарварлик, қонунийлик, асослантирилганлик, ҳуқуқ бузилган ҳолда жавобгарликнинг муқаррарлиги, мақсадга мувофиқлилик ва бошқалар.
Жиноий ва фуқаролик ҳуқуқий жавобгарликни белгилаш суд томонидан амалга оширилади.
Юридик жавобгарликни истисно қилувчи ҳолатлар: зарурий мудофаа; охирги зарурат; буйруқни ёки бошқача тарздаги расмий вазифани бажариш; муомалага лаёқатсизлик ва ҳ.
Юридик жавобгарлик-ҳуқуқбузарга нисбатан ҳуқуқ нормаларида кўзда тутилган санкциялар асосида давлатнинг мажбурлов чораларини қўллаш бўлиб, бунда айбдор шахс муайян ҳуқуқлардан (шахсий, ташкилий ва хоказо) маҳрум этилади.
Юридик жавобгарлик куйидаги белгилари билан характерланади:
юридик жавобгарлик давлат мажбурлов чоралари билан боғлиқ;
юридик жавобгарлик ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ;
юридик жавобгарлик ҳуқуқбузар учун салбий оқибатларни келтириб чикаради (озодликдан, ота-оналикдан маҳрум бўлиш ёки содир этилган қилмиши учун жарима тўлаш ва хоказо);
нормаларнинг санкциясида ўрнатилган бўлади;
Давлат томонидан қўлланиладиган мажбурлов чоралари ҳуқуқни қўллаш фаолияти давомида тегишли ваколатли органлар томонидан қонунда белгиланган тартибда ва процессуал шаклларга амал килган холда олиб борилади.
Ҳуқуқбузарлик ўз-ўзидан жавобгарликни келтириб чиқармайди ёки давлат мажбурлов чораларини қўллашни юзага келтирмайди, балки бундай қўллаш учун асос бўлади холос. Реал юридик жавобгарликни амалга ошириш учун эса ваколатли органнинг ҳуқуқни қўллаш акти зарур бўлади. Бундай актлар суднинг қарори, маъмурият буйруғи бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |