Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Ҳуқуқий тартибга солиш механизми тушунчаси, унинг асосий элементлари


Download 2.15 Mb.
bet56/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

42-§. Ҳуқуқий тартибга солиш механизми тушунчаси, унинг асосий элементлари.


Ҳуқуқий тартибга солиш – бу кишиларнинг хулқ – атвори ва ижтимоий муносабатларга ҳуқуқий воситалар ёрдамида мақсадли таъсир этишдир.
Ҳуқуқий тартибга солиш – ҳуқуқий восита­лар тизими (юридик нормалар, ҳуқуқий муносабатлар, якка тартибдаги кўрсатмалар ва бошқалар) ёрдамида амалга ошири­ладиган ижтимоий муносабатларни тартибга солиш, муҳофаза қилиш, ижтимоий эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда, уларни ривожлантириш мақсадида ушбу ижтимоий муносабатларга самарали, норматив-ташкилий таъсир кўрсатиш жараёни­дир.
Ҳуқуқий тартибга солиш механизми – жамиятдаги турли хил ижтимоий муносабатларни маълум кетма-кетликда ҳуқуқий тартибга солишга ёрдамлашувчи ҳуқуқий (юридик) воситалар тизими.
Ҳуқуқий тартибга солиш механизмининг элементлари:

  1. Ҳуқуқ нормалари.

  2. Ҳуқуқий муносабатлар.

  3. Юридик фактлар.

  4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар.

  5. Ҳуқуқий тадбиқ этиш ва ҳуқуқни қўллаш актлари.

  6. Индивидуал ҳуқуқий актлар.

  7. Ҳуқуқий хулқ.

  8. Ҳуқуқий онг.

Ҳуқуқий тартибга солиш механизми қуйидаги босқичлардан иборат:

  1. Ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқ нормаларининг яратилиши.

  2. Яратилган ҳуқуқ нормаси доирасида субъектларда ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг пайдо бўлиши.

  3. Юридик нормада назарда тутилган ҳолатлар вужудга келганда субъектив ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга оширилиши.

  4. Ҳуқуқни қўллаш.

Ҳуқуқий тартибга солиш усули деганда юридик нормаларнинг ижтимоий муносабатларга таъсир этиш усули тушунилади. Унинг турларига авторитар ва автоном усуллар киради.
Авторитар усул – ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабат субъектларига ҳокимият-императив таъсир кўрсатиш усули.
Автоном усулўзаро тенг бўлган иштирокчилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш усули бўлиб, у томонларнинг ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинган ўзаро муносабатларига оид масалаларни уларнинг ўзлари ҳал қилишлари ҳуқуқини беради.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling