3. Мансабдор шахсларнинг ҳуқуқий ижодкорлиги.Ҳозирги Ўзбекистон қонунчилигида давлат ва нодавлат муассасаларининг раҳбар ҳодимлари ва мансабдор шахсларнинг ҳуқуқий мақомини тўлароқ ҳажмда акс эттира оладиган, универсал тушунча йўқ. Амалдаги жиноят қонунларида мансабдор шахс тушунчасининг таърифи анча эскириб қолган, шу билан бирга тор доирадаги мақсадга қаратилган – яъни мансабдорлик жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортилувчи шахслар доирасини белгилашдангина иборат. Мансабдор шахс – бу давлат ҳокимияти, бошқаруви ёки нодавлат ташкилотда маълум бир мансабни эгаллаган, ўзига юксатилган функцияларни бажариш учун ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ва унга амал қилишни таъминлаш ҳуқуқи берилган шахсдир. Ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ва амал килишини таъминлаш бўйича нодавлат ташкилотлари раҳбарларининг (хўжалик, тижорат, ижодий ва ҳ. к.) ваколатлари меҳнат, фуқаролик, молия ва қонунчиликнинг бошқа соҳаларидан келиб чиқади. Мансабдор шахсларининг ҳуқуқий ижод фаолияти фақатгина ҳуқуқий норматив ҳужжатлар тайёрлаш ва қабул қилишдангина иборат. Уларнинг ҳуқуқни қўллаш ҳақидаги ҳужжатлари ҳуқуқий ижодкорликка табиийки, алоқаси йўқ. Қуйидагилар мансабдор шахслар ҳисобланади: вазирлар, бошқарма раҳбарлари, бўлим, корхона, ташкилот, нодавлат ташкилотларнинг раҳбарлари, депутатлар ва ҳоказолар. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакатда барча давлат органлари ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган фармонлар, қарорлар ва фармойиш қабул қилади.
Ҳуқуқий ижодкорлик жараёнида қуйидаги функциялар амалга оширилади: янги ҳуқуқий норматив ҳужжатларнинг қабул қилиниши, яъниқонунчиликнинг янгиланиши; эскириб қолган юридик нормаларнинг бекорқилиниши; ҳуқуқий бўшлиқларни тўлдириш. Бу функцияларнинг амалгаоширилиши қонунларни ривожлантириш вазифасини ҳал қилишга имконберади.
Ҳуқуқ ижодкорлиги тамойиллари: илмийлик; профессионализм; қонунийлик; демократизм; ошкоралик; тезкорлик.
23-§. Қонун ижодкорлиги жараёни тушунчаси ва унинг босқичлари.
Қонун давлат ҳокимияти фаолиятининг маҳсули сифатида вужудга келади. Давлат иродасининг олий ифодаси бўлмиш қонун, ҳокимиятнинг алоҳида ваколатли органи томонидан амалга ошириладиган мураккаб жараён натижасида яратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |