Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси
Download 2.15 Mb.
|
Ҳуқуқшунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- 21-§. Ҳуқуқий маданият тушунчаси ва даражалари.
Ҳуқуқий нигилизм Нигилизм (нигилизм, яъни лотинча «nihil» сўзидан олинган бўлиб, «ҳеч нарса» деган маънони англатади) умуман субъектлар (гуруҳлар, синфлар)нинг муайян қадриятларга, нормалар, қарашлар, орзу-интилишларга, инсон ҳаётининг айрим, кўпинча эса барча томонларига салбий муносабатини ифодалайди.
Ҳуқуқий нигилизм – ижтимоий нигилизмнинг кўринишларидан биридир. У моҳиятан ҳуқуққа, қонунларга, норматив тартибга салбий, инкор қилувчи, ҳурматсизлик муносабатида бўлиш демакдир. Ҳар қалай, ҳуқуқий нигилизм қонун талабларини онгли равишда инкор этишдан иборат бўлса-да, у жинояткорона мақсад билан амалга оширилмайди. Ёвуз мақсаднинг мавжудлиги ҳуқуқий онгнинг бутунлай бузилган, энг оғир шаклини келтириб чиқаради. Ҳуқуқий идеализм. Агар ҳуқуқий нигилизм ҳуқуқни назар-писанд қилмаслик ёки уни инкор этиш ҳисобланса, ҳуқуқий идеализм ҳуқуқни ҳаддан ташқари юксак баҳолаш, идеаллаштиришни англатади. Иккала ҳодиса ҳам ҳуқуқий саводсизлик, ҳуқуқий онг яхши ривожланмаганлиги, сиёсий-ҳуқуқий маданият пастлигининг натижасидир. Гарчи ҳуқуқий идеализм ҳуқуқий нигилизм каби кўзга яққол ташланмаса-да, бу ҳодиса давлатга, жамиятга ҳуқуқий нигилизмдан кам зарар етказмайди. Шундай қилиб, бир-бирини озиқлантирувчи ҳуқуқий нигилизмга ҳам, ҳуқуқий идеализмга ҳам барҳам бериш муҳим ва зарурдир. Зеро, ҳуқуқий нигилизм ҳам, ҳуқуқий идеализм ҳам ҳуқуқий маданиятсизликнинг умумий нохуш кўринишидир. Ҳар иккала ҳолатда ҳам: 1) қонунлар назар-писанд қилинмайди, очиқ-ойдин бузилади, ижро этилмайди, қадрланмайди, иззат-ҳурмат қилинмайди; 2) аксинча, қонунларга барча муаммоларни бир зумда ҳал қилишга қодир мўъжизакор кучга эга бўлган ҳужжат сифатида қаралади. Демак, уларни бартараф этмасдан туриб ҳуқуқий давлат ғоясини рўёбга чиқариш мумкин эмас. 21-§. Ҳуқуқий маданият тушунчаси ва даражалари. Маънавий-ахлоқий ва ҳуқуқий қадриятлар тизими сифатида ҳуқуқий маданият ҳуқуқий ҳолат ривожининг эришилган даражасида, норматив ҳуқуқий ҳужжатларда, ҳуқуқий онгда ўз ифодасини топади. Уларга мувофиқ равишда қонунга итоаткор ҳаёт тарзи шаклланади ҳамда мамлакатда ҳуқуқ-тартибот режимини ўрнатувчи ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш амалга оширилади. Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling