Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet29/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Ижтимоий ҳуқуқий онг – бу жамият ёки унинг алоҳида ижти­моий табақалари, синфлари томонидан илгари суриладиган ҳуқуқий тасаввурлар, тамойиллар, тушунчалар, назариялар, ҳиссиётлар йиғиндисидир. Ҳозирги жамиятнинг асосий ҳуқуқий тамойиллари сирасига мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, иқтисодий сиёсий, илмий ва бошқа ижодий фаолиятнинг тенг ҳуқуқлилиги, инсонпарварлик, эркинлик, қонун устуворлигини тан олиш кабиларни киритиш мумкин.
Агар ҳуқуқий онг савияси нуқтаи назаридан олиб қарайдиган бўлсак, у ҳолда бу жиҳатга кўра одатий, илмий ва профессионал (касбий-малакавий) ҳуқуқий онг турларига бўлинади.
Одатий ҳуқуқий онг бевосита одамларнинг ҳаётий шарт-шаро­итлари, уларнинг ҳаётий тажрибалари асосида шаклланади. Унда руҳий элементлар – ҳиссиётлар, эҳтирослар катта роль ўйнайди.
Профессионал ҳуқуқий онг профессионал ҳуқуқшунослар, яъни махсус маълумот ва тайёргарликнинг амалий тажрибаси талаб қилинадиган касб эгалари ҳуқуқий онгидир. Ҳуқуқшунослар учун ҳуқуқий тайёргарлик катта аҳамиятга эга. Бу тайёргарлик, албатта, ҳатто қонунга сўзсиз итоат этувчи фуқаролар даражасидан анча юқори бўлиши, ҳуқуқ тамойиллари ва нормалари бўйича билимла­рининг кўлами, теранлиги, расмийлаштирилган моҳияти билан аж­ралиб туриши, энг муҳими эса – улар ҳақиқатан ҳам шу билим ва кўникмаларини амалиётда қўллай олиш қобилиятига эга бўлишлари лозим.
Илмий ҳуқуқий онг – ҳуқуқни тизимга солиб, назарий ўзлашти­ришда ифодаланувчи ғоялар, концепциялар, қарашлардан иборат. Ҳозирги жамиятда ҳуқуқ, қонун ҳужжатлари, сиёсий-конституция­вий муносабатларни ривожлантириш йўлларини белгилашда илмий ҳуқуқий онгга кенг устуворликлар берилган. Юридик йўналишдаги илмий тадқиқот институтлари ҳам умумфуқаровий, ҳам идоравий олий ўқув юртлари тизимида фаолият кўрсатувчи ҳуқуқшунос олимлар ушбу ҳуқуқий онгнинг яратувчилари ва соҳибларидир, де­сак, асло муболаға қилмаган бўламиз.
Ҳуқуқий онгнинг бузилган шакллари булар ҳуқуқий нигилизм ва ҳуқуқий идиализмдир.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling