Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet28/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Ҳуқуқий мафкура бир сафга тизилган илмий қоидалар, ғоя­лар, назариялар ва таълимотлар қатори бўлиб, улар биргаликда ҳуқуқий тизимнинг ривожланиш ҳолатини акс эттиради.
20-§. Ҳуқуқий онгнинг турлари, даражалари ва функциялари.

Ҳуқуқий онг мураккаб ижтимоий ҳодисадир. Субъектлар нуқ­таи назаридан ҳуқуқий онг, одатда, индивидуал, гуруҳий ва жамоа­вий (оммавий), онгга бўлинади. Шу ўринда ҳуқуқий онгнинг инди­видуал ва ижтимоий шакллари кенг тарқалганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.


Индивидуал ҳуқуқий онг – бу ҳар бир шахс, алоҳида инсонга хос ҳуқуқий билимлар, баҳолар, ҳиссиётлар ва туйғулар мажмуи ҳисобланади. Индивидуал ҳуқуқий онг доимо ноёб ва бетакрордир. Ҳар бир инсон турли билиш қобилиятлари, шахсиятнинг турли пси­хологик турлари оқибатида амалдаги ҳуқуқни ўзича қабул қилади, уни баҳолайди, қонуний ёки қонунга зид равишда хатти-ҳаракат қи­лиш истагини билдиради. Ҳатто бир хил шароитда ўқийдиган юри­дик олий ўқув юртлари талабалари турли ҳуқуқий онгга эга. Маса­лан, баъзи талабалар чуқур билимга эга бўлса, бошқалари ўртача билимли бўлади, айрим талабалар жамиятда амал қилаётган ҳуқуқ-тартиботни қўллаб-қувватласа, бошқалари бетараф ёки тес­кари му­носабатда бўлади, учинчилари эса танқид остига олади ва ҳоказо.
Индивидуал ҳуқуқий онг фуқаролар томонидан юридик аҳами­ятга молик хатти-ҳаракатлар содир этилганда, ҳуқуқ ва эркинликлар амалга оширилганда, қонуний манфаатлар ҳимоя қилинганда, турли кўринишдаги ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрлашида яққол намоён бўлади.
Касб-кори ҳуқуқшунос бўлганларнинг ҳуқуқий онги қарор лойиҳалари, буйруқ, ҳукм, ажрим каби ҳуқуқий ҳужжатларни тай­ёрланганда рўёбга чиқади. Ҳуқуқшуносларнинг индивудуал ҳуқуқий онгларини рўёбга чиқариш шакли монография ва рисола­лар, мақола ва диссертация ишлари, ҳисоботлар саналади.
Алоҳида ижтимоий гуруҳларнинг ҳуқуқий онги – моддий ва маънавий бойликларни ишлаб чиқишда иштирок эти­шига, бу бойликларни тақсимлаш ва истеъмол қилиш усулларига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Ижтимоий қатлам ва синфларнинг ижтимоий ҳуқуқий онги фаол ҳаётда жамоат бирлашмалари, сиёсий партиялар томонидан қабул қилинадиган мурожаатнома, декла­рация, дастурларда қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, ижтимоий қатлам, синф мафкура­чиларининг илмий ва илмий-оммабоп нашрларида, оммавий ахбо­рот воситаларида эълон қилиш орқали ва бошқа шаклларда намоён бўлади.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling