Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet32/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Касбий даражадаги ҳуқуқий маданият юридик фаолият билан ўз касбий фаолиятини амалга ошириш жараёнида доимий шуғулланувчи шахсларга хосдир. Мазкур даража ҳуқуқни билиш ва ҳуқуқий муаммолар, ҳуқуқий фаолиятнинг мақсад ва вазифаларини тушуниш даражасининг юқорилиги билан тавсифланади.
Назарий даража – бу нафақат ҳуқуқни билиш, балки унинг теран хоссалари ва қадриятлари, амал қилиш механизми, ҳуқуқнинг самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омилларни тушунишнинг юксак даражасидир.
22-§. Ҳуқуқ ижодкорлиги тушунчаси ва турлари.

Бизга маълумки, давлат фаолиятининг энг муҳим вазифалари ҳуқуқда ўз ифодасини топади. Ҳуқуқ эса давлат томонидан яратилади. Ҳуқуқ орқали давлат ўз вазифаларини бажаради. Ҳуқуқ ижод этиш давлатнинг юридик қоидалар яратишга қаратилган фаолиятидир. Давлат ушбу фаолият орқали халқнинг иродасини қонун даражасида ифода этади, ижтимоий бошқарув ва сиёсий раҳбарликни амалга оширади. Ҳуқуқ нормаларининг яратилиши, юридик кучи, шакли, қуйидан юқорига бўйсуниш муносабатлари давлатнинг ҳуқуқ ижодкорлик функцияси билан бевосита боғлиқ. Бинобарин, давлатнинг вазифаси, типи, давлат ҳокимиятини амалга ошириш ва ташкил этиш шаклларидан қатъи назар, ҳуқуқ ижодкорлиги давлат томонидан амалга оширилади. Давлат ва жамиятдаги барча эҳтиёжлар ҳуқуқ ижодкорлиги орқали тартиблаштирилади.




Эсда тутинг! Ҳуқуқ ижодкорлигибу энг аввало, ваколатли давлат органларининг норматив-ҳуқуқий актларини яратиш, уларга ўзгартириш киритиш ёки уларни бекор қилишга қаратилган фаолиятидир.

Ҳуқуқий ижодкорликнинг қуйидаги турларини кўрсатишмумкин:



  1. Халқнинг бевосита ҳуқуқ ижодкорлиги (умумхалқ референдуми);

  2. Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги (Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва б.);

  3. Мансабдор шахсларнинг ҳуқуқ ижодкорлиги (Президент, вазирлар, ҳокимлар ва б.);

Ҳуқуқий ижодкорлик субъектлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: халқ,давлат органлари (ҳокимият ва бошқарув органлари), мансабдор шахслар.


  1. Download 2.15 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling