Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Ижтимой нормалар тизими


Download 2.15 Mb.
bet20/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

13-§. Ижтимой нормалар тизими.


Ижтимоий нормалар – кишилар ҳамда уларнинг жамоалари ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи умумий хулқ-атвор қоидаларидир.
Ижтимоий нормаларнинг қуйидаги турлари мавжуд:

  1. ахлоқ нормалари;

  2. сиёсий нормалар;

  3. диний нормалар;

  4. корпоратив нормалар;

  5. урф-одат нормалари;

  6. анъана нормалари;

  7. ҳуқуқ нормалари ва бошқалар.

Ахлоқ нормалари – адолат ва адолатсизлик, яхшилик ва ёмонлик, эзгулик ва ёвузлик, мақтов ва иснод, жамият томонидан рағбатлантириладиган ва қораланадиган хатти-ҳаракатлар, ор-номус, виждон, бурч, қадр-қиммат ва ҳоказо категориялар кўринишида ижтимоий ҳаёт шароитларининг бевосита таъсири сифатида кишилар онгида шаклланадиган қарашлар, тасаввурлар ва қоидалардир.
Сиёсий нормалар – алоҳида шахслар ва улар бирлашмаларининг ҳокимиятга муносабати масалаларини тартибга солувчи хулқ-атвор қоидалари.
Диний нормалар – диндорларнинг худога, бир-бирига муносабатини, диний ташкилотларни ташкил қилиш ва уларнинг амал қилишини тартибга солишга қаратилган хулқ-атвор қоидалари.
Жамоат бирлашмаларининг (корпоратив) нормалари – жамоат бирлашмаларининг ўз фаолиятини тартибга солиш ва ташкилот аъзолари ўртасидаги муносабатларни аниқлаш учун ўрнатилган хулқ-атвор қоидалари.
Жамоат ташкилотлари ички вазифаларни муваффақиятли ҳал этиш ҳамда ўз фаолиятларини самарали ташкил этиш мақсадида корпоратив нормаларни ишлаб чиқадилар. Корпоратив нормалар муайян бир жамоат ташкилотининг раҳбар органларини шакллантириш ва фаолият кўрсатиш тартиби, улар ваколатлари, низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби, ташкилот аъзолари ҳамда қатнашчиларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва бошқалар тўғрисидаги нормалар бўлиб, улар фақат ўша ташкилот аъзолари ҳамда қатнашчиларига нисбатан жорий этилади ва фақат улар учун мажбурий ҳисобланади.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling