Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Федератив тузилишга эга бўлган давлат


Download 2.15 Mb.
bet16/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

Федератив тузилишга эга бўлган давлат – бу мустақил бўлган бир неча давлат тузилмаларининг ихтиёрий асосда бирлашган ягона иттифоқи. Федератив давлатнинг миллий ва ҳудудий шакллари мавжуд.
Федератив давлатнинг умумий белгилари:

  • федерация ҳудуди унинг алоҳида субъектларидан – штатлар, кантонлар, республикалар, ўлкалар ва бошқа ҳудудлардан иборат бўлади;

  • федерация ва унинг субъектлари ваколатлари доираси иттифоқ шартномасида, конституциясида, ўзаро ваколатларни чегаралаш тўғрисидаги икки томонлама шартномаларда белгилаб қўйилган бўлади;

  • федерация субъектлари ўзларининг конституциялари ва қонунчилик тизимига, олий қонунчилик, ижро, суд ҳокимиятлари тизимига эга бўлади;

  • федератив давлатда иттифоқ фуқаролиги билан бир қаторда субъектларнинг ҳам фуқаролиги бўлиши мумкин;

  • федератив давлат парламенти асосан икки палатали бўлиб, юқори палата асосан федерация субъектларининг манфаатларини ҳимоя қилади;

  • федератив давлатнинг ташқи сиёсатини, қуролли кучларга ягона қўмондонлигини, мудофаа, молия, солиқ тизимларига раҳбарликни асосан федерал давлат органлари амалга оширади.

Бугунги кунда Россия, Германия, АҚШ федератив тузилишга эга давлатлар сирасига киради.
Конфедерация – бу сиёсий, ҳарбий, иқтисодий ва бошқа соҳаларда муайян мақсадларга эришиш учун ташкил қилинадиган давлатларнинг муваққат иттифоқи.
Конфедерациянинг белгилари:

  • конфедерация суверенитетга эга бўлмайди, чунки ушбу тузилма тўла ички ва ташқи суверенитетга эга бўлган мустақил давлатларнинг иттифоқидир;

  • конфедерацияда марказий давлат аппарати ва ягона қонунчилик тизими мавжуд бўлмайди;

  • конфедерация доирасида у ёки бу муаммоларни ҳал қилиш борасидаги ишларни мувофиқлаштиришга қаратилган иттифоқ органлари ташкил этилиши мумкин;

  • конфедерацияга бирлашган давлатларнинг ўз фуқаролиги сақланиб қолинади, лекин бу давлатларнинг фуқаролари конфедерация ҳудудида эркин ҳаракатланиш (виза ва бошқа расмиятчиликларсиз) ҳуқуқига эга бўладилар;

  • конфедерацияда ягона солиқ тизими, ягона бюджет ва ягона армия мавжуд бўлмайди, лекин конфедерация субъектлари муайян муддатга ягона пул тизими, божхона қоидалари, давлатлараро кредит сиёсати, конфедерация мақсадлари учун бюджет тизимини ташкил қилишлари мумкин;

  • конфедератив давлатлар узоқ муддатга сақланиб қолмайди бунда улар федерацияга айланиши ёки умуман тарқалиб кетиши мумкин.

Конфедерацияни ташкил этган мустақил давлатлар халқаро ҳуқуқ субъектлари бўлиб, ўз фуқароликлари, ҳокимият идоралари, бошқарув, одил судлов тизимларига эга бўладилар. Конфедерация аъзоси бўлмиш давлатлар ҳокимиятни мустақил амалга оширадилар, ўз Конституцияларига эга бўладилар. Конфедерация асосий мақсадига эришганидан сўнг тарқалиб кетиши ёки тузилган иттифоқни мустаҳкамлаб федерацияга ўтиши, ёхуд қўшилиб, унитар давлат бўлиб кетиши мумкин. Масалан, тарихда 1776-1787 йиллари Америка Қўшма Штатлари (11 йил), Швейцария – 1815-1848 (33 йил), Германия 1815-1856 (51 йил) конфедератив шаклдаги давлат бўлган.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling