Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Давлатнинг тузилиш шакли


Download 2.15 Mb.
bet15/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

10-§. Давлатнинг тузилиш шакли.


Давлат тузилиш шакли - бу давлатнинг сиёсий ва маъмурий -ҳудудий тузилиши бўлиб, марказий ва маҳаллий органлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни характерлайдиган давлат шаклининг таркибий қисми.
Давлатнинг тузилиш шакли ҳар бир давлатнинг сиёсий ва маъмурий-худудий тузилишини бирлаштиради. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида яшовчи барча халқнинг тарихий ва миллий ҳусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда унинг маъмурий-ҳудудий тузулиши вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар ва Қорақалпоғистон Республикасидан иборат.
Тузилиш шакли бўйича давлатлар унитар, федератив ва конфедератив давлат тузилишга эга бўлади.
Унитар (французча «imitaire» – «ягона» дегани) давлат – оддий ва яхлит давлатдир. Унитар давлатларнинг аксарияти муайян маъмурий-ҳудудий бўлиниш (туманлар, вилоятлар, кантонлар ва ҳоказолар)га эга.
Унитар тузилишдаги давлат ягона бўлиб, таркибий қисмлари суверенитет белгиларига эга бўлмаган маъмурий-ҳудудий бирликлардан иборат.
Унитар давлатга хос белгилар:

Унитар давлат таркибидаги ҳудудий қисмлар давлат мустақиллиги аломатларига эга эмас. Бундай давлатда олий давлат идоралари ва қонунчиликнинг ягона тизими мавжуд бўлади.
Ҳозирги замонда аксарият кўпчилик давлатлар ўз тузилиши бўйича унитар давлатлардир. Масалан, Италия, Франция, Англия, Украина, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон. Унитар давлатлар ҳудудида бошқа мустақил давлатлар бўлмайди. Унитар давлатлар ичидаги маъмурий-ҳудудий бўлинмалар фақат маҳаллий масалаларни ҳал этиш ҳуқуқига эга, марказий ягона давлат ҳокимиятининг кучи давлатнинг бутун ҳудудига ўз таъсирини кўрсатади.
Демак, унитар давлат – маъмурий-ҳудудий қисмлар (вилоятлар, туманлар, районлар, губерналар ва шу кабилар)га бўлиниб, ягона тизимдаги ҳокимият ва бошқарув органларига, Конституцияга, фуқароликка, муайян ҳудудга, давлат чегарасига ва ўз қонунчилигига эга бўлган давлатдир.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling