Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Никоҳ шартномасини ўзгартириш ва бекор қилиш


Download 2.15 Mb.
bet131/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

14-§. Никоҳ шартномасини ўзгартириш ва бекор қилиш.

Никоҳ шартномаси эр-хотиннинг келишуви билан исталган вақтда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Никоҳ шартномаси қандай шаклда тузилган бўлса, унинг ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши ҳам шундай шаклда амалга оширилади.


Никоҳ шартномасини бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Никоҳ шартномаси эр-хотиндан бирининг талаби билан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида белгиланган асослар ва тартибда суднинг ҳал қилув қарори билан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Никоҳ тугатилган пайтдан бошлаб никоҳ шартномасининг амал қилиши ҳам тугайди, никоҳ шартномасида никоҳ тугатилганидан кейинги давр учун назарда тутилган мажбуриятлар бундан мустасно.
4-БОБ. ОТА-ОНА ҲАМДА ВОЯГА ЕТМАГАН БОЛАЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ.


15-§. Вояга етмаган болаларнинг шахсий номулкий ҳуқуқлари.

Оилада ота-оналар ҳамда вояга етмаган болалар ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан ифодаланади. Оилавий муносабатларда айниқса вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқларини таъминлаш муҳим ҳисобланади.


Вояга етмаган болалар оилавий муносабатлар доирасида бир қатор шахсий номулкий ҳуқуқларга эга ҳисобланади. Уларнинг бундай ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланади.
Вояга етмаган болаларнинг шахсий номулкий ҳуқуқлари жумласига қуйидагилар киради:
оилада яшаш ва тарбияланиш ҳуқуқиҳар бир бола оилада яшаш ва тарбияланиш, ўз ота-онасини билиш, уларнинг ғамхўрлигидан фойдаланиш, улар билан бирга яшаш ҳуқуқига эга;
боланинг ота-онаси ва бошқа қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқибола отаси, онаси, бобоси, бувиси, ака-укалари, опа-сингиллари ва бошқа қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига эга. Ота-онасининг никоҳдан ажралиши, никоҳнинг ҳақиқий эмас деб топилиши ёки ота-онанинг бошқа-бошқа яшаши боланинг ҳуқуқларига таъсир қилмайди.
Ота ва она алоҳида яшаган ҳолда бола уларнинг ҳар бири билан кўришиш ҳуқуқига эга. Ота-она турли давлатларда яшагани тақдирда ҳам бола улар билан кўришиш ҳуқуқига эга;
боланинг ҳимояга бўлган ҳуқуқи бола ўз ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Боланинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш унинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар), шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда эса васийлик ва ҳомийлик органи, прокурор ва суд томонидан амалга оширилади.
Боланинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғилганлигидан, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганлигидан хабардор бўлган шахслар бу ҳақда бола айни пайтда яшаб турган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органига маълум қилиши шарт. Шундай маълумотларни олгач, васийлик ва ҳомийлик органи боланинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан зарур чоралар кўриши шарт;
боланинг ўз фикрини ифода этиш ҳуқуқи оилада боланинг манфаатларига тааллуқли ҳар қандай масала ҳал қилинаётганда бола ўз фикрини ифода қилишга, шунингдек ҳар қандай суд муҳокамаси ёки маъмурий муҳокама даврида сўзлашга ҳақлидир;
боланинг исм, ота исми ва фамилия олиш ҳуқуқи бола исм, ота исми ва фамилия олиш ҳуқуқига эга. Боланинг исми ота-онанинг келишувига биноан, ота исми – отасининг исмига кўра берилади. Боланинг фамилияси ота-онанинг фамилиясига қараб белгиланади. Ота-она турли фамилияларда бўлганда ота-онанинг келишувига биноан болага отасининг ёки онасининг фамилияси берилади. Ота-онанинг хоҳишига кўра, болага ота ёки она томонидан миллий анъаналарга кўра бобонинг исми бўйича фамилия берилиши мумкин;
Ўн ёшга тўлган боланинг исми ёки фамилиясини ўзгартиришга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling