Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Жисмоний шахслар, нодавлат-нотижорат ташкилотлари ҳамда тадбиркорлик субъеклари


Download 2.15 Mb.
bet161/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

6-§. Жисмоний шахслар, нодавлат-нотижорат ташкилотлари ҳамда тадбиркорлик субъеклари.

Маъмурий ҳуқуқий муносабатларнинг субъектлари сифатида жисмоний шахслар, нодавлат-нотижорат ташкилотлари ҳамда тадбиркорлик субъеклари ҳам маъмурий-ҳуқуқий муносабатларда иштирок этади.


Эсда тутинг! Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар жисмоний шахслар дейилади.


Ўзбекистон Республикаси фуқаролари – Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган жисмоний шахслар.
Чет эл фуқаролари – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган ва чет эл фуқаролигига эга бўлган жисмоний шахслар.
Фуқаролиги бўлмаган шахслар – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаб тургани ҳолда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган ва чет давлат фуқаролигига мансублигини исботлайдиган далиллари бўлмаган жисмоний шахслар.
Нодавлат-нотижорат ташкилотлари – жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир.
Тадбиркорлик субъеклари – белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар.

Маъмурий-ҳуқуқий муносабатларда турли субъектлари иштирок этадилар. Хусусан, бундай муносабатларда давлат органлари, унинг мансабдор шахслар, хизматчилари, ҳокимият вакиллари, жисмоний шахслар, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари иштирок этади.


3-БОБ. МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК.


7-§. Маъмурий ҳуқуқбузарлик.

Ҳуқуқбузарликнинг алоҳида турларидан бири маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Одатда, бундай ҳуқуқбузарликлар шахсга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига, табиий муҳитга тажовуз қилувчи ҳаракат ёки ҳаракатсизликларда ифодаланади.


Маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига биноан амалга оширилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг жиноятдан фарқи шундаки, бунда ушбу ҳуқуқбузарлик шахс, жамият ва давлат манфаатларига жиноятга нисбатан камроқ зарар етказади, яъни маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий хавфлилиги жиноятга нисбатан камроқ бўлади.




Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling