Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси
-§. Маъмурий-ҳуқуқий нормалар
Download 2.15 Mb.
|
Ҳуқуқшунослик
2-§. Маъмурий-ҳуқуқий нормалар.
Маъмурий-ҳуқуқий нормалар ҳам бошқа ҳуқуқий нормалар сингари давлат томонидан қабул қилинган ва бажарилиши ҳамма учун мажбурий бўлган нормалар ҳисобланади. Маъмурий ҳуқуқий нормалар ижро этиш соҳасида давлат бошқарувини амалга ошириш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади. Маъмурий ҳуқуқий нормалар, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Президент, ҳукумат, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, уларнинг ҳудудий бўғинлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади. Маъмурий ҳуқуқий нормалар маъмурий ҳуқуқ субъектларининг ваколатлари, ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатлари, мажбуриятлари ҳамда жавобгарлигини белгилаб беради. Маъмурий-ҳуқуқий нормалар давлат органларининг ижро этиш жараёнидаги ваколатлари, функциялари, вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб бериш орқали улар томонидан ижро этиш жараёнида давлат ҳокимиятини амалга ошириш тартибини белгилайди. Масалан, маҳаллий давлат ҳокимият органларининг маҳаллий давлат ҳокимиятини амалга оширишдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида”ги қонунда белгилаб қўйилган. Шу билан бирга маъмурий-ҳуқуқий нормалар фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари, нодавлат ва нотижорат ташкилотларининг ижро этувчи ҳокимиятни амалга ошириш жараёнида вужудга келадиган ҳуқуқлари, эркинликлар, қонуний манфаатлари, мажбуриятлари ҳамда жавобгарлигини белгилайди. Масалан, фуқаролар жамоат тартибига амал қилиши, бошқа фуқарларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиши лозим. Маъмурий-ҳуқуқий нормалар жисмоний шахсларнинг маъмурий жавобгарлигини ҳам белгилаши мумкин. Бундай нормаларни ўзида акс эттирган қонун ҳужжатлари маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари дейилади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари муайян ҳаракат ёки ҳаракатсизликнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланишини ва бунинг учун қайси жазо тури қанча миқдорда белгилиниши ҳамда маъмурий жавобгарликнинг амалга оширилиши ва маъмурий жазонинг ижро этилиши тартибини белгилайди. Маъмурий-ҳуқуқий нормалар қуйидаги элементлардан иборат бўлади: гипотеза – маъмурий-ҳуқуқий нормаларнинг қачон ва қайси вазиятда қўлланиши назарда тутади. Масалан, маъмурий жавобгарликни белгиловчи нормаларнинг гипотезасида айна қайси ҳолларда маъмурий жавобгарлик вужудга келиши назарда тутилади; диспозиция – маъмурий-ҳуқуқий норманинг шундай қисмики, унда ҳуқуқий норманинг асосий мазмуни баён этилиб, нимани қилиш мумкин, нимани қилиш ман этилиши ёки у қандай амалга оширилиши белгиланади; санкция – диспозиция назарда тутилган қоида бузилган тақдирда қўлланиладиган жазо тури ва миқдори ёки бошқа таъсир чораси назарда тутилади. Маъмурий-ҳуқуқий нормалар, ҳуқуқий тартибга солинишига кўра қуйидагиларга бўлинади: бажарилиши шарт бўлган (мажбурият юкловчи) нормалар; тақиқловчи (ман этувчи) нормалар; ваколат берувчи (рухсат берувчи) нормалар. Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling