Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси
-БОБ. ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ СУҒУРТАСИ
Download 2.15 Mb.
|
Ҳуқуқшунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- 30-§. Пенсия таъминоти.
12-БОБ. ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ СУҒУРТАСИ.
29-§. Давлат ижтимоий суғуртаси ва унинг ҳисобидан бериладиган таъминотлар. Давлат ижтимоий суғуртаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамланган пул маблағлари эвасига муайян аниқ ҳолларда ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий этилади. Барча ходимлар давлат йўли билан ижтимоий суғурта қилинадилар. Давлат ижтимоий суғуртаси учун иш берувчилар, шунингдек суғурта қилинган ходимларнинг ўзлари бадал тўлайдилар. Иш берувчиларнинг давлат ижтимоий суғуртаси учун бадал тўламаганликлари суғурта қилинган ходимни давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан таъминланиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди. Давлат ижтимоий суғуртаси ҳисобидан бериладиган таъминот турлари. вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари, аёллар эса, бундан ташқари, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари; бола туғилганда бериладиган нафақалар; давлат томонидан бериладиган ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари; қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлар билан таъминланадилар. 30-§. Пенсия таъминоти. Пенция таъминоти шахснинг энг муҳим ижтимоий ҳуқуқларидан бири бўлиб, қариганда, меҳнат қобилиятини тўлиқ ёки қисман йўқотганда, боқувчисиз қолганда бериладиган ижтимоий таъминот ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 38-моддасида ҳам ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилган. Пенсияларининг қуйидаги турлари мавжуд: ёшга доир пенсия; ногиронлик пенсияси; боқувчисини йўқотганлик пенсияси. Агар шахс бир вақтнинг ўзида турли хилдаги давлат пенсияларини олиш ҳуқуқига эга бўлса, унда улардан бирини танлаши лозим. Давлат пенсияларининг миқдори қонунда белгиланган тартибда аниқланади. Ёшга доир пенсия. Шахснинг қонун ҳужжатларида белгиланган ёшга тўлиши муносабати билан вужудга келади. Эркаклар 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда, аёллар эса 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар. Пенсия суғурта қилинган ходимларнинг айрим тоифаларига пенсия ёши кам бўлганда, тегишли ҳолларда меҳнат стажи кам бўлганда ҳам тайинланади. Ногиронлик пенсияси. Ногиронлик пенсиялари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлари деб топилган шахсларга тайинланади. Меҳнатда майиб бўлганлиги ёки касб касаллигига чалинганлиги туфайли ногиронлик пенсияси меҳнат фаолиятининг муддатидан қатъи назар, бошқа сабаблар туфайли эса муддати суғурта қилинган ходимнинг ногиронлик рўй берган вақтдаги ёшига боғлиқ тегишли умумий меҳнат стажига эга бўлган тақдирда тайинланади. Боқувчисини йўқотганлик пенсияси. Боқувчисини йўқотганлик пенсияси меҳнатда майиб бўлиш ёки касб касаллиги туфайли вафот этган боқувчининг меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоларига, унинг меҳнат фаолиятининг муддатидан қатъи назар тайинланади, агар у бошқа сабаблар натижасида вафот этган бўлса, шунга мувофиқ келадиган умумий меҳнат стажига қараб тайинланади, бундай меҳнат стажининг муддати суғурта қилинган ходимнинг вафот этган кунига қадар бўлган ёшига боғлиқ бўлади. Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling