Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-БОБ. АЙРИМ ТОИФАДАГИ ХОДИМЛАРГА БЕРИЛАДИГАН ҚЎШИМЧА КАФОЛАТ ВА ИМТИЁЗЛАР


Download 2.15 Mb.
bet152/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

10-БОБ. АЙРИМ ТОИФАДАГИ ХОДИМЛАРГА БЕРИЛАДИГАН ҚЎШИМЧА КАФОЛАТ ВА ИМТИЁЗЛАР.


23-§. Айрим тоифадаги ходимларга бериладиган қўшимча кафолат ва имтиёзларнинг хусусиятлари.

Меҳнат тўғрисидаги ва бошқа қонун ҳужжатларига кўра айрим тофидаги ходимларга меҳнат-ҳуқуқий муносабатлар доирасида қўшимча кафолатлар ва имтиёзлар берилади. Бундай қўшимча кафолатлар ва имтиёзлар ходимнинг ёши, соғлиғининг ҳолати, оилавий вазифаларни бажариши, таълим олаётганлиги ва бошқа шу каби ҳолатлардан келиб чиқиб белгиланади. Қўшимча кафолатлар ва имтиёзлар ижтимоий адолат принципларига таянади ва фақат қонунлар билан белгиланади. Агар ходимга қонун ҳужжатларига биноан муайян қўшимча кафолатлар ва имтиёзлар белгиланган бўлса, иш берувчи уларни қўллашга мажбур ҳисобланади.




Қуйидаги ходимларга қўшимча кафолат ва имтиёзлар берилади:
аёлларга ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга;
ёшларга;
ишни таълим билан бирга қўшиб олиб бораётган шахсларга.
24-§. Аёлларга ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга бериладиган қўшимча кафолатлар ва имтиёзлар.

Аёлларга ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул бўлган шахсларга қонун ҳужжатларига кўра маълум қўшимча кафолатлар ва имтиёзлар берилади. Бундай имтиёзлар унинг соғлиғи, жисмоний имкониятлари ҳамда фарзанд туғиши ва бола парвариши билан боғлиқ ҳолларда берилади.


Улар қуйидагилардан иборат:
ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш ман этилади;
ҳомиладор аёлларни енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳоли бўлган ишга ўтказилади;
икки ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳоли бўлган ишга ўтказилади;
ҳомиладор аёлларни ва ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлларни уларнинг розилигисиз тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга ва хизмат сафарига юборишга йўл қўйилмайди;
уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга иш вақтининг ҳафтасига ўттиз беш соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади;

аёлларга ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга тўлиқсиз иш вақти белгилаш;


ногирон боласини тарбиялаётган ота-онанинг бирига қўшимча дам олиш куни;
ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга йиллик таътилларни бериш навбатини белгилашдаги имтиёзлар;
ўн икки ёшга тўлмаган боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёллар учун қўшимча таътиллар
аёлларга туққунга қадар етмиш календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда – етмиш календарь кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътилларининг берилиши;
бола икки ва уч ёшга тўлгунга қадар парваришлаш учун бериладиган таътиллар;
янги туғилган болаларни фарзандликка олган ёки болаларга васий қилиб белгиланган шахсларга бериладиган таътиллар;
икки ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар;
ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишдаги кафолатлар;
онасиз болаларни тарбияловчи шахсларга бериладиган кафолатлар ва имтиёзлар.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling