Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси
-§. Ёшлар учун қўшимча кафолатлар
Download 2.15 Mb.
|
Ҳуқуқшунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- 26-§. Ишни таълим билан бирга қўшиб олиб бораётган шахслар учун имтиёзлар.
25-§. Ёшлар учун қўшимча кафолатлар.
Ёшлар, яъни ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар учун ҳам бир қатор қўшимча кафолатлар ва имтиёзлар белгиланган. Бундай имтиёзлар ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимларнинг соғлиғи, тарбияси ва таълим олишлари учун қўлларнилади. Ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимларга қуйидаги қўшимча кафолатлар ва имтиёзлар белгиланган: ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилишдаги кафолатлар; ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг катта ёшдаги ходимлар билан тенг ҳуқуқда бўлган ҳолда уларга, меҳнатни муҳофаза қилиш, иш вақти, таътиллар ва бошқа меҳнат шартлари соҳасида қўшимча имтиёзларберилиши; ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан уларнинг соғлиғи, хавфсизлиги ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган ҳолларда фойдаланишининг ман этилиши; ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар учун қисқартирилган иш вақтининг муддати (ҳафталик иш вақтининг ўн олтидан ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар учун ўттиз олти соатдан, ўн бешдан ўн олти ёшгача бўлган ходимлар учун эса йигирма тўрт соатдан ошмаслиги); ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимларнинг кундалик иш вақти қисқартирилган бўлса ҳам уларга тўлиқ иш куни учун бериладиган миқдорда иш ҳақи тўлаш; ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимларга камида ўттиз календарь кундан иборат йиллик таътил берилиши; ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб этишнинг тақиқланиши; меҳнат шартномасини бекор қилишда ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг қўшимча кафолатлар; меҳнат шартномасини ота-оналар, васийлар (ҳомийлар) ва бошқа ваколатли органлар талаби билан бекор қилиш; таълим муассасаларининг битирувчилари учун қўшимча кафолатлар. 26-§. Ишни таълим билан бирга қўшиб олиб бораётган шахслар учун имтиёзлар. Ишни таълим билан бирга қўшиб олиб бораётган, яъни ишлаб чиқаришда касбга доир таълим олаётган, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда малакасини ошираётган ёки таълим муассасаларида ўқиётган ходимларга ишни таълим билан бирга қўшиб олиб боришлари учун қўшимча имтиёзлар берилади. Бундай имтиёзлар ходимнинг хизмат вазифаларини бажаришни ва таълим олишни биргаликда олиб боришига имкон бериши керак. Ишни таълим билан бирга қўшиб олиб бораётган шахслар учун қуйидаги имтиёзлар берилади: таълим муассасаларида ўқиётган ходимлар учун – иш жойидан ҳақ тўланадиган қўшимча таътилга чиқиш, қисқартирилган иш ҳафтаси шароитида ишлаш ва бошқа имтиёзлар; таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётганларга йиллик таътилларни иш берувчи уларнинг хоҳишига кўра имтиҳонлар ва сессиялар вақтига тўғрилаб бериш; кириш имтиҳонлари топширишга рухсат этилган ходимларга олий ўқув юртларига кириш учун камида ўн беш календарь кун, муддат билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши; олий ва ўрта махсус касб-ҳунар ўқув юртларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олаётганларга иш вақти бўйича бериладиган имтиёзлар; олий ва ўрта махсус ўқув юртларида таълим олиш муносабати билан бериладиган таътиллар; ўқув юрти жойлашган ерга бориш учун ҳақ тўлашдаги имтиёзлар; ишлаб чиқариш ёки педагогик фаолиятни илмий иш билан бирга қўшиб олиб бораётган шахсларга докторлик диссертациясини якунлаш, шунингдек дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар ёзиш учун ижодий таътиллар. Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling