Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


-§. Маъмурий жазо чораларининг турлари


Download 2.15 Mb.
bet167/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

11-§. Маъмурий жазо чораларининг турлари.

Маъмурий жазонинг қуйидаги турлари мавжуд:


жарима;
маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш;
маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш;
муайян шахсни унга берилган махсус ҳуқуқдан (транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан, ов қилиш ҳуқуқидан) маҳрум этиш;
маъмурий қамоққа олиш.
чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш.


Қуйидаги жазо чоралари ҳам асосий ҳам қўшимча жазо чораси сифатида қўлланилиши мумкин:
ашёларни уларнинг ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш;
ашёларни мусодара қилиш;
махсус ҳуқуқдан (транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан) маҳрум этиш.
Қуйидаги жазо чоралари фақат асосий жазо чораси сифатида қўлланилиши мумкин:
жарима;
муайян шахсни унга берилган махсус ҳуқуқдан (ов қилиш ҳуқуқидан) маҳрум этиш;
маъмурий қамоққа олиш.
чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш.


Эсда тутинг! Маъмурий жарима жазоси – маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишда айбдор шахсдан давлат ҳисобига пул ундиришдан иборат жазос чораси ҳисобланади.
Жариманинг миқдори энг кам ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Фуқароларга солинадиган жариманинг энг кам миқдори энг кам иш ҳақининг элликдан бир қисмидан, мансабдор шахсларга эса – ўндан бир қисмидан кам бўлмаслиги керак.
Фуқаро ва хизматчиларга солинадиган жариманинг энг кўп миқдори энг кам иш ҳақининг беш бараваридан, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан ошмаслиги керак. Баъзи ҳуқуқбузарликлар учун энг кам иш ҳақининг икки юз бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.


Эсда тутинг! Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш жазоси – шу ашёни мажбурий тарзда тортиб олиб, уни кейинчалик сотиб юбориш ҳамда сотишдан тушган пулни ашёнинг собиқ эгасига тортиб олинган ашёни сотиш харажатларини чегириб ташлаган ҳолда топширишдан иборатдир.
Ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш асосий тирикчилик манбаи овчилик бўлган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.



Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling